Тошкентда Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

  • Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

  • Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
  • Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
  • Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:

  • Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади. (Темир панжара — 20)
  • Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели-Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани:

  • Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани:

  • Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Камолон масжиди Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

  • Ҳастимом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

  • Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивили кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади
  • Ҳазрати Али масжиди Назарбек-Махорат чоррахасидан Назарбек-Замахшари 1-тор кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

  • Новза масжиди Бунёдкор-Муқумий кўприк тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Ёпиладиган кўчаларни ушбу харитадан кўриш мумкин.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Таровеҳ намозлари 22 мартдан ўқилади.