Навоий вилояти Нурота туманидаги расман туризм қишлоғи мақоми берилган Сентоб қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ҳудудни туризм қишлоғига айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Қишлоққа мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.

Қишлоқда 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 та ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Уларга белгиланган стандартлар асосида меҳмон уйлари номи туширилган кўрсаткичлар ўрнатилди. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди. Шу билан бирга, тунги ёритиш чироқлари, иккита пиёдалар кўприги, иккита селфи ҳудуд, учта санитария-гигиена шохобчаси, Сентоб қишлоғининг рамзий кириш стеллоси, туристик ахборот маркази қурилиб, фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги қарори ҳамда президентнинг 2022 йил 28 январдаги фармони билан Сентобга туризм қишлоғи мақоми берилган.

Фото

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи

Сентоб қишлоғи, туризм қишлоғи