Қамчиқ довонида DAF юк автомашинаси ёқилғисининг оқиб кетиши сабабли ортидаги CIMC транспорт воситаси тойиб хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатлари йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган ҳолда бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.
USAID`нинг 2019−2023 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури» якунига етди. 29,5 млн долларлик лойиҳа доирасида тўртта фандан дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқилди. Дарсликлар 4 йил давомида Сирдарё ва Наманган вилоятларида тажрибадан ўтказилди.
Шарофиддин Мусаев ҳар кўчатга йилига атиги 17 литр сув сарфлаб, Китобнинг қовжираган адирларида ёнғоқзорлар бунёд этади. Қачонлардир бу жойлар кўм-кўк ўрмон эди, аммо аҳоли дарахтларни ўтин қилиб юборган. Шунга қарамай, намликсиз ҳам дарахтларни қайтариш мумкин. Сабина Бакаева репортажи — шу ҳақда.
ФВВга қарашли Тошкентдаги ҳарбий қисмда самарқандлик аскар вафот этди. Марҳумнинг пневмония сабабли оламдан ўтгани айтилмоқда. Аммо яқинлари бундан шубҳаланиб, унда жароҳат излари борлигини айтмоқда. Ҳарбий прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Яна-да кучаядиган иссиқ ҳарорат, пора билан ушланган Андижон тиббиёт институти «замдекани», Тошкент вилоятининг Янги Тошкентга ўтадиган ерлари, президентнинг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти, Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниевнинг тортишуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Янги Тошкент» бош режасини ишлаб чиқиш учун жаҳон архитектура бюролари — Сингапурнинг Meinhardt, Британиянинг Foster + Partners ва Голландиянинг OMA компаниялари жалб қилинди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги маълумоти тасдиқланса, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.
Самарқандда 45 ёшли эркак 10 яшар қиз қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келгани маълум бўлди. Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 1752 марта ёлғон чақириқ келиб тушди. Мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келди.
Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахт ирригация-дренаж тизими объектларини электрон харитага туширди. Мутахассислар бу тизим нималардан иборат экани, нега Тошкентни мунтазам сув босаётгани ва муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.
Депутат Алишер Қодировнинг камбағалликда одамларнинг ўзини айблаган пости муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унинг ҳамкасби Дониёр Ғаниев буни «апорофобик дискриминация» дея баҳолади. «Газета.uz» икки депутатнинг тармоқлардаги баҳсини бир саҳифага жамлади.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбураган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят ИИББга кўра, 39 яшар эркак руҳий касалликлар диспансерида доимий рўйхатда туради. У даволаниш учун ётқизилган.
Коллеж ва техникумларнинг қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ўқишга топширган хотин-қизларга тўлиқ грант жорий этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжатда 3 ёшгача боласи бор ўқувчиларга масофавий таълимга рухсат бериш ҳам назарда тутилмоқда.
Президент қарори билан Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 10 та мавзе ҳамда Шоличилик институтининг қишлоқ хўжалиги ерлари Янги Тошкент шаҳрига ажратилади. Ерларнинг тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация ундирилмайди.
Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.
Бошланган ҳафтада Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +39…+42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек, шимолда +43…+44 даражага етади. 27 июлдан Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.
Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.
ДХХ томонидан Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари 16 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.
Украинанинг босиб олинган Горловка ҳудудида Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Украина ҚК Бош штаби ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келгани, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида сафарбар этилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг