Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги regulation.gov.uz порталида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича янги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумнинг қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ўқишга топширган хотин-қизлар тўлиқ грант асосида ўқийди. Уларнинг харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қопланади. Бунинг учун ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўзлари таълим оладиган муассаса директори номига 1 октябргача ариза билан мурожаат қилади. Мазкур муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Шунингдек, агар ҳужжат қабул қилинса, айни шу 5 та йўналишга ўқишга топширган 3 ёшгача фарзанди бор коллеж ва техникум ўқувчи-қизлари масофавий ўқишига рухсат берилади.

Лойиҳага таклиф билдиришни истаганлар 4 августгача ўз фикрларини regulation.gov.uz порталига киритишлари мумкин.