Дарахтлар сувни қайтаради
Ўзбекистон фермерлари ва олимлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши қандай курашяпти?
Шарофиддин Мусаев ҳар бир кўчат учун йилига атиги 17 литр сув сарфлаб, Китобнинг қуёшдан қовжираган тепаликларида ёнғоқзорлар бунёд этади. Қачонлардир бу жойлар кўм-кўк ўрмон эди, аммо дарахтларни аҳоли ўтинга ишлатиб юборган. Шунга қарамай, дарахтларни намликсиз ҳам қайтариш мумкин. Буни қандай уддалаш мумкинлиги — Сабина Бакаева репортажида.
Шарофиддин Мусаев ҳар бир кўчат учун йилига атиги 17 литр сув сарфлаб, Китобнинг қуёшдан қовжираган тепаликларида ёнғоқзорлар бунёд этади. Қачонлардир бу жойлар кўм-кўк ўрмон эди, аммо дарахтларни аҳоли ўтинга ишлатиб юборган. Шунга қарамай, дарахтларни намликсиз ҳам қайтариш мумкин. Буни қандай уддалаш мумкинлиги — Сабина Бакаева репортажида.
«50 йилдан сўнг сизлар сув учун бир-бирингизни ўлдиришни бошлайсиз»
— ўзининг қадрдон Жанубий яримшарида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бир танишим Марказий Осиёдаги сув инқирози ҳақида шундай дейди.

Биз, Тошкент аҳолиси, вилоятлар ва қўшни мамлакатларнинг пойтахтларидан фарқли равишда, қандайдир мўъжиза сабаб ичимлик суви етишмовчилигини ҳозирча ҳис қилмаяпмиз. Шу боисдан ҳовлиларимизни ичимлик суви билан салқинлатяпмиз, машиналаримизни шу сув билан ювяпмиз, уни крандан шунчаки беҳуда оқизиб қўйишдан ҳам тоймаймиз ҳатто.

Лекин қачонгача?
«50 йилдан сўнг сизлар сув учун бир-бирингизни ўлдиришни бошлайсиз»
— ўзининг қадрдон Жанубий яримшарида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бир танишим Марказий Осиёдаги сув инқирози ҳақида шундай дейди.

Биз, Тошкент аҳолиси, вилоятлар ва қўшни мамлакатларнинг пойтахтларидан фарқли равишда, қандайдир мўъжиза сабаб ичимлик суви етишмовчилигини ҳозирча ҳис қилмаяпмиз. Шу боисдан ҳовлиларимизни ичимлик суви билан салқинлатяпмиз, машиналаримизни шу сув билан ювяпмиз, уни крандан шунчаки беҳуда оқизиб қўйишдан ҳам тоймаймиз ҳатто.

Лекин қачонгача?
ПИСТАНИНГ ВАТАНИ
Қашқадарё вилоятига Китоб довони орқали кетяпман. Ҳозир майнинг ўрталари. Текисликларнинг қайноқ шамоллари ва сомонранг манзараларидан сўнг бу ерда ҳаво майин, атроф кўм-кўк. Шабада машина ойнасига шовқин билан урилади. Қулоқ битади. Денгиз сатҳидан 1500 метр баландликдамиз. Бу ердан 700 метрча пастроқдаги тепаликлар аллақачон қовжираб кетган. Соядан ташқарида ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ. Бу ҳали майнинг ўртаси.
«Бу ерлар илгари тўлиқ бодомзор эди, — дейди Глобал экологик фонд Кичик грантлар дастури (ГЭФ КГД)нинг Ўзбекистондаги миллий мувофиқлаштирувчиси Алексей Волков. — Муқобил ёқилғи йўқлиги боис маҳалла аҳоли дарахтларни кесиб ташлаган: аввалига «эркак»ларини — чунки улар ҳосил бермай қўйганди, кейин «аёл»ларини — улар «эркак»лари йўқлиги боис мева бермай қўйганидан сўнг».
Аммо дарахтларни қайтариш мумкин ва керак. Улар 80 фоиз ҳудуди чўллардан иборат мамлакатимиз учун сув ва ҳаводек муҳим. Аммо уларни шунчаки ўтқазиш билан кифояланмаслик керак, балки катта, улғайган ҳолга қадар етказиш лозим. Қурғоқчил ҳудудда буни уддалаш қийин. Лекин имкони бор. Бунинг учун бу ердаги иқлим шароитларига мослашган, бу ерда яшаб кета оладиган дарахт турларини — терак ё арча эмас, балки бу жойларда аввалдан ўсган нарсаларни экиш керак.
Шарофиддин Мусаев Китоб туманининг қовжираган тепаликларида чинакамига ўзимизники бўлган дарахт турларини етиштиради. Фермер ихтиёридаги 70 гектар лалми адирда суғоришни талаб қилмайдиган дарахтларнигина экиш мумкин, чунки бу ерда сув йўқ. Авваллари у 70 гектарнинг барига заиф, ғалласи ёғсиз ва ҳосилдорлиги паст бўлган лалми буғдой экарди — бу ўсимлик ернинг кучини сўриб олгани билан, фермерга пул келтирмасди.
2020 йили ГЭФ КГД жамоаси фермерга сувсиз ҳам ўса оладиган ва «бир дунё пул» келтириши мумкин бўлган дарахтларни — писта ва бодом экишни тавсия қилди. Бир «лекини» бор — бу турга ҳам дастлабки даврда сув зарур.

Экспертлар бунинг учун сув қутилари ёки, замонавий тил била айтганда, вотербокслардан — ўртасида кўчат поясини ўтказиш учун ва четларида суғориш учун тешиги бўлган пластик «тоғора»лардан фойдаланиш таклиф қилди. Бунда «тоғора» четидаги тешикдан чиққан синтетик ип намликни аста-секинлик билан дарахт илдизига томизиб туради.
Вотербоксга 17 литр сув сиғади, холос. Сув буғланиб кетмаслиги учун у иккита қопқоқ билан ёпилади: биринчисига буғланаётган сувнинг конденсати йиғилиб, уни яна идиш ичига қайтаради, қовурғали иккинчиси эса шудрингни тўплаб, идишга туширади. Буғланишнинг олдини олиш учун «тоғора»ни тупроққа ботириб қўйиш керак.

Бундай сув қутиларининг бутун сир-асрори — уларни тайёрлашда ишлатиладиган пластикда. Унинг таркибида оғир металлар йўқ, 20 йилгача хизмат қилиши мумкин — таққослаш учун, ўзимизнинг пластикдан тайёрлангани бир ёздаёқ қуриб, ёрилиб кетади. Шу боис бундай «тоғора»нинг бир донаси 12 доллар туради — агар минглаб сотиб оладиган бўлса, қимматлик қилади, албатта. Аммо юқори даромад келтирувчи боғлар бунёд этилгач, харажатлар қопланиб кетади. Бундан ташқари, бозорда турли ишлаб чиқарувчиларнинг турли нархлардаги турли вотербоксларини топиш мумкин. «Тоғора»ларни ҳақиқий дала шароитида синовдан ўтказиш учун Шарофиддин Мусаевга Кичик грантлар дастури ёрдамга келди.
реклама
реклама
КМД Глобал экологик фонд иш олиб борадиган соҳалар — иқлим ўзгариши, ердан барқарор фойдаланиш, сув ресурслари, яшил шаҳарлар — доирасида табиатга наф келтириши мумкин бўлган лойиҳаларни молиялаштиради.

«Менга „Яшил макон“ дастури бошланганида, бир ташкилот чўлга 30 минг туп терак эккани ҳақида айтиб беришганди — бу пулни беҳуда совуришдан бошқа нарса эмас. Бизнинг фалсафамиз шундан иборатки, лойиҳалар биздан кейин ҳам яшаб қолиши лозим», — дейди Алексей лойиҳаларга қўйиладиган иккинчи талаб — барқарорлик ҳақида гапираркан.
Яна бир талаб — инновацион ёндашув. «Биз темир қувурларни пластикларига алмаштириш ёки шунчаки боғ солиш бўйича лойиҳаларни молиялаштирмаймиз, — дейди у. — Биз қандайдир сабабларга кўра Ўзбекистонда ҳозирча ишламаётган, лекин маълум бир технологик туртки берилса, ишлаб кетиши мумкин бўлган лойиҳаларни татбиқ этишга ёрдам беради».

Инновацион ёндашув талаби лойиҳани кенг татбиқ этиш имконияти мавжудлиги билан ҳам чамбарчас боғлиқ. ГЭФ бутун мамлакатга ёйиш мумкин бўлган, лойиҳадан ташқаридаги бошқа одамлар ҳам фойдалана олиши мумкин бўлган табиат учун фойдали, барқарор ва инновацион ташаббусларини молиялаштиришга интилади.

Бир лойиҳани мамлакат миқёсида кенг оммалаштириш писта билан боғлиқ мисолда муваффақиятли чиқди. 15 йил аввал «пистачилик билан шуғулланиш»нинг фойдасини фермерларга тушунтириш учун ГЭФ КГД ҳатто иқтисодчиларни ҳам жалб қилган эди.

«Дастлабки 7−8 йил давомида фермер ҳеч нарса олмайди, чунки писта 7−10 йилдан кейин мева бера бошлайди. Аммо 20 йил ичида лалми ерда писта етиштириш худди шу жойда чорва боқиш ва ғалла етиштириш ёки исталган бошқа ишдан кўра 20−50 барабар фойдали бўлиб чиқади. Ер учун ўсимлик қопломи чорва ва буғдойдан кўра яхшироқ, чунки писта етиштириш ер деградациясининг олдини олади, ерни ҳаётга қайтаради, — дейди Алексей Волков. — Бирорта ҳам писта дарахти ўсмайдиган Голландия хандон пистанинг реэкспортидан биздан кўра кўпроқ даромад топади. Биз бу дарахт ортидан миллиардлаб пул топишимиз мумкин, чунки биз пистанинг ватанимиз».
ГЭФ КГД лойиҳалари 15 йил ичида ўнлаб писта семинарларини ўтказди, фермерларга мазкур дарахтни экиш ва парваришлашни ўргатди. Энди ҳар йили ушбу ўсимлик 6−10 минг гектар майдонга экилмоқда. Ўзбекистоннинг яна 3 млн гектар ерлари қачон биз ҳам майдабарг писта дарахтининг шох-шаббалари соясида қоларкинмиз, деб кутмоқда.
ДАРАХТЛАР СУВНИ ҚАЙТАРАДИ
Шарофиддин Мусаев ГЭФ КГДдан сув қутилари учун грант олган, аммо писта ўрнига 400 тупдан ёнғоқ, олча ва бодом экишга қарор қилган.

«Биз уни олча экиш фикридан қайтаришга ҳаракат қилдик, яшаб кетолмайди, деб дарҳол айтдик. Лекин у ўз билганидан қолмади», — дейди Алексей Волков. Олча кўчатлари нобуд бўлди.

Ёнғоқни эса фермер ҳокимликнинг «қатъий тавсияси» асосида экканди.

«Ярми илдиз олиб кетди, лекин шуларига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди, чунки ёнғоқ сувсевар дарахт. У табиий намлик етарли бўлган жойда ўсади. Қурғоқчил, қуёшли жойларга мўлжалланган дарахт эмас у», — дейди Волков.
Шарофиддин Мусаев — ўғли ва ГЭФ КГД жамоаси билан.
Қурғоқчиликка чидамлилиги бўйича пистадан кейин иккинчи ўринда турувчи бодомнинг эса 75 фоизи омон қолди. Келаётган ноябрда фермер вотербокслардан фойдаланган ҳолда 1600 та туп бодом ва писта экмоқчи.

«
«Баҳорда экилса, сув қутиларини йилда икки марта тўлдириш керак бўлади — бир кўчатга 34 литр сув кетади, — дея тушунтиради Шарофиддин Мусаев. — Лекин биз, агар кузда эксак, кўчат қишда тупроқдан сув ичиши, „тоғора“ эса ёғингарчилик ҳисобидан тўлиб туришини билиб олдик. Шунда ёзда бир сувга тўлдирамиз — тамом».
«Баҳорда экилса, сув қутиларини йилда икки марта тўлдириш керак бўлади — бир кўчатга 34 литр сув кетади, — дея тушунтиради Шарофиддин Мусаев. — Лекин биз, агар кузда эксак, кўчат қишда тупроқдан сув ичиши, „тоғора“ эса ёғингарчилик ҳисобидан тўлиб туришини билиб олдик. Шунда ёзда бир сувга тўлдирамиз — тамом».

»
Дарахтларнинг илдизи мустаҳкамланиб олиши учун вотербоксларнинг уларнинг остида икки турса кифоя. Шундан кейин ўсимлик тупроқдан сув ича бошлайди ва бошқа ҳеч қачон сунъий суғоришга эҳтиёж сезмайди.
реклама
реклама
Шарофиддин Мусаевнинг сўзларига кўра, бу технологияга қўшни хўжаликларнинг деҳқонлари ҳам қизиқиб қолган. Улар ўз ерларида сув қутиларидан фойдаланмоқчи. Фермерлар кенгаши улардан қандай фойдаланишни ўргатувчи семинарлар ҳам ўтказган. Лойиҳа кўламини кенгайтириш самараси ишлай бошлаган.

Вотербокслар улардан такрор ва такрор фойдаланиш мумкинлиги эътибори билан фойдали, дейди Алексей Волков. Қутилардан фойдаланиб бу йил 2000 та дарахт эксанг, икки йилдан сўнг бемалол яна шунча кўчат ўтқаза оласан.

«
«Шу йўсинда маҳаллий аҳолига яхши пул келтирадиган бошқа ҳеч нарса ўсмайдиган барча тепалик ва адирликларга экиб чиқса бўлади. Одамлар дарахтлар сув бор жойда ўсади, деб ўйлайди. Аслида қаерда дарахт бўлса, ўша ерда сув бўлади. Дарахтлар худди насосдек сувни ўзига тортади: илдизлари билан ер остига чуқур кетиб, сувни юқорига ҳайдайди. Дарахтлар сувни қайтаради».
«Шу йўсинда маҳаллий аҳолига яхши пул келтирадиган бошқа ҳеч нарса ўсмайдиган барча тепалик ва адирликларга экиб чиқса бўлади. Одамлар дарахтлар сув бор жойда ўсади, деб ўйлайди. Аслида қаерда дарахт бўлса, ўша ерда сув бўлади. Дарахтлар худди насосдек сувни ўзига тортади: илдизлари билан ер остига чуқур кетиб, сувни юқорига ҳайдайди. Дарахтлар сувни қайтаради».

»
Бунинг, албатта, муҳим бир шарти бор: сувни асраб авайлаш керак. Сувдан тартибсиз фойдаланиш тириклик манбасининг тақчиллиги ва нотенг тақсимотига сабаб бўлмоқда. Биз ҳали ҳам сувни тежовчи технологиялардан фойдаланмаётганимиз, дарё ўзанларини аёвсиз ўзлаштираётганимиз, ерларни энг исрофли йўл била суғоришда давом этаётганимиз оқибатида ер сатҳида сув тугамоқда ва биз уни ер остидан олиб чиқишга мажбур бўляпмиз. Аммо бу неъматни ҳам қанчалик асрай биляпмиз?

Алексей Волковнинг айтишича, ҳозир ҳукумат ерости сувлари бор ҳамма жойларда қудуқ қазишга рухсат берган. Сувнинг даҳшатли етишмовчилигига қарамай, бундай манбага эга чиққан ҳар қандай фермер ўз даласига имкон қадар кўпроқ суюқлик беришга ҳаракат қилади.

Шарофиддин Мусаевнинг ҳам қудуғи бор. 120 метрлик чуқурликка қувур қоқилган. Баҳорги жазирама офтоб таъсирида машинада қолган бутилкадаги сув қизиб кетган, ичиб бўлмайди. Фермер биз учун жўмракни буриб, сувни очди ва биз Она Ер қачон бизга сув беришини анча кутдик.
«Газланган сув қилишга керакли ускуна учун грант беринглар, — дейди деҳқон. Шлангдан тиқилиб-тиқилиб келаётган сувнинг овози эшитилади. — Минерал сув қилардик».

Унинг илтимосида унинг ўзи хоҳлаганидан ҳам кўпроқ нарса эшитилади: агар ҳозир фермер сувни беҳуда сарфламаса, бу сув ортидан пул ишлаш имкони пайдо бўлса, у буни қўлдан чиқармайди. Унинг ўрнида исталган бошқа одам ҳам шундай қилган бўларди, чунки сув бизга ҳали ҳам ўз нархини айтгани йўқ, биз эса буни сўрашга қўрқамиз.

Алексей бир фермер қудуқ ва ерости сувларига ишониб кўп иш бошлагани, уни сув янада чуқурроқ «кетиб қолиши» мумкинлигидан огоҳлантириб, сувни исроф қилмасликка роса чақиришганини эслади. Фермер бу гапларга ишонмаган, сув эса ҳақиқатан ҳам «кетиб қолган».

«Агар ерости сувлари чуқурроқ кетса, ер устидаги бутун экотизим ўзгариб кетади. Қўшимчасига, сув тупроқни ушлаб туради, шу боис сувни чиқариш вақтида тупроқ ичида бўшлиқлар ҳосил бўлади. Ерости сувлари даражасининг пасайиши тупроқни, унинг таркибини ўзгартиради. Оқибатда ер сатҳида чўлланиш бошланади. Ҳозир бу жойлар лалми, лекин тўлиқ ўсимлик билан қопланган, ер тирик. Сув кетиб қолса, тупроқдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Ерости сувларининг тикланиши учун узоқ вақт кетади, чунки улар миллион йиллар давомида шаклланади», — дейди Алексей Волков.
Қулоғим остида Жанубий яримшардаги танишимнинг сўзлари жаранглайди.
Қулоғим остида Жанубий яримшардаги танишимнинг сўзлари жаранглайди.
АБАДИЙ ДАРАХТ
Майда етилган писта юмшоқ ва пушти. Мевасининг эти қалин, нордонроқ, «қариндоши» ҳисобланган мангодек ифор таратади. Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий ишлаб чиқариш марказининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги таянч пунктида бундай дарахтлар боғи нақ 30 гектар. Шунинг учдан бири алоҳида эътиборга молик дарахтлардир — улар Ўзбекистондаги аксарият писта плантацияларининг «ота» ва «она»лари. Бундай «она» плантацияни ташкил этишга зарурат 2011 йили, ГЭФ КГД шу йўналишдаги дастлабки лойиҳалардан бирини муваффақиятли якунлагач пайдо бўлганди.

Ўша лойиҳа самарасида жиззахлик фермер Бастамқул Саидқулов қишлоқдошлари билан бирга 40 гектар майдонга писта дарахтларини экканди, ваҳоланки у дастлаб ГЭФ КГДга ўз ерига сув чиқариб, боғ барпо этиш учун қувур сотиб олишда ёрдам кўрсатишни илтимос қилиб келганди. Аммо Алексей Волков 15 йил аввал аниқ биларди: сув тугайди, бўлганда ҳам жуда тез тугайди. Ўшанда Бастамқул Саидқуловга суғоришни талаб қилмайдиган ва яхши даромад келтириши мумкин бўлган писта дарахтини экиш тавсия қилинганди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида аҳоли ва маҳаллий маъмуриятда ушбу ўсимликка нисбатан қизиқиш борлиги маълум бўлгач, ўрмон хўжалиги олимлари таянч пункти ҳудудида навдор пистанинг «она» плантациясини ташкил этишни молиялаштириш учун ГЭФ КГДга ариза берди. Дастур ушбу аризани қаноатлантирди ва 12 йил ичида Ғаллаорол пистасининг «авлодлари» бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.
Ушбу ўрмон хўжалиги аввалбошдан навдор пистани етиштириш жойи эди. Пистанинг Марказий Осиёдаги энг катта коллекцияси ҳам айнан шу ерда. Ушбу коллекция ҳаётининг 50 йилдан ортиғини «яшил олтин»га бағишлаган Писта хоним — Галина Чернова бошлиқ олимлар гуруҳи томонидан кўп йиллар давомида тўпланган. Ўрмон хўжалиги институтининг пистачилик жамоаси бу дарахт ҳақидаги билимларни тарқатиш учун кўп ҳаракат қилган. Аммо 2008 йилгача бу уринишлар бесамар кетган, чунки пистанинг биринчи ҳосилини олиш учун кўп — 7−10 йил кутиш керак.
Писта хоним. Фото: sgp.uz
«Бу — фақат харажат қилиш даври, бундай ҳолат эса пистачиликни жуда таваккал ишга айлантиради, аммо шуни ҳам эътиборга олиш керакки, писта — абадий яшайдиган дарахт. У фермерлар учун пенсия жамғармаси ва яхши мерос, чунки у минг йил давомида ҳосил бераверади, бизнинг писта эса — жаҳонда энг яхшиси, шундай экан, биз бунинг ортидан Туркия, Эрон ва Голландиядан ҳам кўпроқ даромад олишимиз мумкин», — дейди Алексей Волков.

Абадий дарахтни ўтқазиш фермерларга манфаатли бўлиши учун Ғаллаоролдаги «она» плантация муаллифларидан бири Евгений Ботман бодомнинг «она» плантациясини ҳам ташкил этишни таклиф қилди. Пистадан фарқли ўлароқ, бодом уч йилда ҳосилга киради, лекин унинг ҳосил бериш даври атиги 20 йил. Шу боис ўрмончилар сувсизликка чидамли ва айни вақтда даромад келтирувчи бу дарахтларни бирга экишни тавсия қилади.

«Бодом пул келтиришни тўхтатиши билан писта даромадга киради», — дейди Евгений Ботман.
Евгений Ботман ГЭФ КГД жамоаси билан бирга.
Бироқ ҳозир фермерлар ўз бодомзорларини яратиш учун ушбу ўсимликнинг мазали навларини ҳеч қаердан топа олмаяпти. Совет даврида Шредер номидаги мевачилик ва узумчилик илмий-текшириш институти олимлари бир неча навларни яратганди, аммо 1990 йилларда бу ишлар тўхтаб қолган. Ҳозир Шредер институтининг бодомзорларида дарахтлар «қариб», қурияпти. Қолган намуналардан кўпайтириш учун қаламча олиш осон иш эмас.

Шу боис Евгений Ботман ўрмончилар жамоаси билан бирга ГЭФ КГДдан яна бир грант сўради. Ажратилган маблағ эвазига олимлар гуруҳи бутун Ўзбекистонни айланиб чиқиб, одамлар ўз уйида ўстираётган бодом навларидан 50 тасини йиғиб келди. Тўпланган намуналар асосида Ғаллаорол станциясида коллекциявий плантация ташкил этилди. Намуналар орасида кеч гуллайдиган навлар ҳам бўлиб, бу ҳосилнинг кеч куздаги совуқларда нобуд бўлишдан асрайди.
Олимлар ҳар бир навдан 20 тадан дарахт экиб чиқди. Ёш кўчатлар учун томчилаб суғориш тизими тортилди. Тез орада мазкур ўрмон хўжалигига бодом қаламчаси, уруғи ва уни етиштириш бўйича маслаҳат сўраб бутун Ўзбекистондан ва бошқа давлатлардан фермер ва тадбиркорлар келади. Писта билан ҳам шундай бўлганди, деб эслайди Евгений Ботман. Пистазор ё бодомзор барпо этишни ният қилган деҳқонлар учун грант маблағлари ҳисобидан машғулот маркази, олимлар учун эса турар жой қурилган.
реклама
реклама
Тез орада жамоа ҳув бир замонлар писта учун қилинганидек, бодом қанча пул келтириши ва «яшил олтин» ҳосилга кириши кутиладиган 7−10 йиллик даврдаги харажатларни қанчалик тез қоплаб бера олишини ҳисоблаб беришлари учун иқтисодчиларни ёллайди.

«
«Чунки инсон, агар бу унга пул келтирмаса, табиатни муҳофаза қилишдан манфаатдор эмас», — дейди Алексей Волков.
«Чунки инсон, агар бу унга пул келтирмаса, табиатни муҳофаза қилишдан манфаатдор эмас», — дейди Алексей Волков.

»
Шу боис ГЭФ КГД нафақат табиатга наф келтирадиган, балки одамни бой қиладиган ҳам лойиҳаларга грант ажратади. Абадий дарахт ва бодомнинг иқтисодиёти шу қадар яхшики, ўрмончилар ва ГЭФ КГД жамоасининг ишонч билдиришича, у фермерларни Ўзбекистоннинг барча қурғоқчилик тепалик ва адирликларини шундай дарахтлар билан қоплаб чиқишга рағбатлантира олади. Токи, биз Она Ернинг охирги томчи сувини ичиб битиргунимизга қадар бу дарахтлар сувни ерга қайтаришга улгурсин.
Матн ва суратлар муаллифи — Сабина Бакаева / «Газета.uz».
Матн ва барча график материалларга бўлган ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг