Жамият

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев
18 август 2023, 09:19

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ғалладан бўшаган 171 гектар ерни ёқиб, «чемпион» бўлганини таъкидлади. Аввалроқ Тошкентда бир неча бор тутун ва кучли куйинди ҳиди сезилганди, бироқ расмийлар ҳаво сифати ёмонлашгани бўйича бирор изоҳ бермаган.

17 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
17 август 2023, 22:00

17 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Тугатилган Президент администрацияси раҳбари лавозими, бошқа ишга ўтган Сардор Умурзоқов, Ўзбекистон ташқи қарз олган ташкилотлар, ўтиш балини тўплолмаган 439 минг абитуриент, туғуруқхонада вафот этган эгизак туққан қашқадарёлик ёш аёл, турли тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди
17 август 2023, 18:41

Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди

Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар болалар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади
17 август 2023, 17:15

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади

Президент фармонида белгиланганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи ярмида Хоразм, Жиззах, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ўтказган бирорта сессия жонли эфирга узатилмади. Туман ва шаҳар кенгашлари ўтказган сессияларнинг 24 фоизи жонли эфирда намойиш этилган.

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан кетди
17 август 2023, 16:59

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан кетди

Бахром Шарипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 август 2023, 16:56

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:33

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади
17 август 2023, 13:01

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади

2023 йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди, уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади. Шунингдек, 60 мингга яқин номзод кириш имтиҳонида иштирок этмади.

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди
17 август 2023, 12:56

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди

Чоршанба куни «Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
17 август 2023, 11:28

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.

Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди
17 август 2023, 10:05

Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди

17 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Veolia Energy Tashkent маълум қилишича, таъминот тахминан соат 23:00 да қайта тикланади.

Тошкентда 50 мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор — Олий таълим вазирлиги
16 август 2023, 17:45

Тошкентда 50 мингга яқин талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги пойтахтда 48,9 минг талабанинг турар жойга эҳтиёжи мавжудлиги, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшаётганини маълум қилди. Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.

«Док-1 Макс» иши бўйича судни жонли эфирда узатиш тақиқланди
16 август 2023, 17:21

«Док-1 Макс» иши бўйича судни жонли эфирда узатиш тақиқланди

16 август куни «Док-1 Макс» иши доирасида бўлиб ўтаётган судда аввалига «Qalampir.uz» ҳамда «Kun.uz» нашрларини айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблаган судланувчиларнинг адвокатлари тушдан кейин «Газета.uz»нинг жонли эфирини тўхтатишни сўради. Суд уларнинг сўровини қаноатлантирди.

Хориждан келтирилган салкам 5,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ
16 август 2023, 17:08

Хориждан келтирилган салкам 5,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ

Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та ҳолат бўйича мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган қарийб 5,7 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси аниқланиб, мусодара қилинди.

21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
16 август 2023, 16:05

21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди

ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Рўйхат.

Дорилардан вафот этган ўнлаб болалар хотираси учун мотам эълон қилиниши керак
16 август 2023, 15:10 2

Дорилардан вафот этган ўнлаб болалар хотираси учун мотам эълон қилиниши керак

65 боланинг доридан вафот этиши — умуммиллий фожиа. Кучли ва ғамхўр давлат хатоларни тан олиб, бундай фожиа такрорланмаслиги учун хулосалар чиқаради. Ҳалок бўлган болалар хотираси ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда мотам эълон қилиниши зарур. «Газета.uz» нуқтаи назари.

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди
16 август 2023, 14:50

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.

Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги учиб кетиш йўналишида яшил ва қизил йўлакли тизим тугатилди
16 август 2023, 12:08 1

Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги учиб кетиш йўналишида яшил ва қизил йўлакли тизим тугатилди

Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди
16 август 2023, 11:24

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан
16 август 2023, 11:17

6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

Ўзбекистонликларнинг 248,3 минг нафари 2023 йилнинг январь-июнь ойларида дам олиш мақсадида хорижга сафар қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг