Дорилардан вафот этган ўнлаб болалар хотираси учун мотам эълон қилиниши керак

65 боланинг доридан вафот этиши — умуммиллий фожиа. Кучли ва ғамхўр давлат хатоларни тан олиб, бундай фожиа такрорланмаслиги учун хулосалар чиқаради. Ҳалок бўлган болалар хотираси ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда мотам эълон қилиниши зарур. «Газета.uz» нуқтаи назари.

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди

Чоршанба куни «Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йил учун давлат қарзи бўйича шарҳида мамлакат йил давомида қайси ташкилотлардан қанча ташқи қарз олгани ва қайси соҳаларга йўналтиргани бўйича маълумот берди. Йил давомида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 4,49 млрд долларлик 23 та ташқи қарз битими имзоланган.

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Қарз 2022 йилда 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ЯИМ 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади

Лойиҳа бўйича умумий майдони 693 гектарни ташкил этган «Тошкент-Шарқий» аэропорти 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари камайиши режа қилинмоқда. 25 та самолётни сиғдирувчи аэропортда ҳозирда 4 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилган.

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади

2023 йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди, уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади. Шунингдек, 60 мингга яқин номзод кириш имтиҳонида иштирок этмади.

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади

Президент фармонида белгиланганига қарамай, 2022 йилнинг биринчи ярмида Хоразм, Жиззах, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ўтказган бирорта сессия жонли эфирга узатилмади. Туман ва шаҳар кенгашлари ўтказган сессияларнинг 24 фоизи жонли эфирда намойиш этилган.

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.