Иссиқлик тармоғининг зулфинларидаги авариявий таъмирлаш ишлари туфайли 17 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent маълум қилди.

Иссиқ сув етказиб бериш вақтинча тўхтатилган манзиллар:

  • Ц-2, Ц-4, Ц-5, Ц-6 мавзелари;
  • Ниёзбек йўли, Осиё, Арифов, Амир Темур кўчалари (қисман).

Қайд этилишича, иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш, таъмирлаш ишлари тугалланиши биланоқ амалга оширилади (тахминан соат 23:00 гача).

«Veolia Energy Tashkent вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва ўз томонида иссиқ сув таъминотини тезроқ қайта тиклаш бўйича зарур чораларни кўради», — дейилади хабарда.