2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Уларнинг 248,3 минг нафари дам олиш учун чет элга чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.

2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:

  • қариндошларни йўқлаш — 1,7 млн киши;
  • дам олиш — 248,3 минг киши;
  • ўқиш мақсадида — 19,5 минг киши;
  • даволаниш — 15,3 минг киши;
  • хизмат юзасидан — 6,8 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.