Жамият

Қашқадарёда шифохонадаги 17 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
1 август 2023, 16:17

Қашқадарёда шифохонадаги 17 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди
1 август 2023, 15:57

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар талаб қилган олийгоҳ бўлим бошлиғи аниқланди. У маблағдан 4800 долларини олаётганда ушланди.

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди
1 август 2023, 15:33

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Видео, фото: ОТМларга кириш тест синовлари
1 август 2023, 13:47

Видео, фото: ОТМларга кириш тест синовлари

1 август эрта тонгдан талабалар қаторидан жой олишга ошиққан абитуриентлар ОТМларга кириш учун тест синовларидан ўтишни бошлади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги имтиҳон олинаётган иккита ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади. Видео, фото.

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда
1 август 2023, 13:42

2030 йилга бориб жиддий ЙТҲлар сонини 50 фоизга камайтириш режа қилинмоқда

2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради
1 август 2023, 12:50

Прокурор Абдуқодир Мўминовга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради

Абдуқодир Мўминов иши юзасидан прокурор судядан судланувчига нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш, 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш ва БҲМнинг 400 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлашни сўради.

1 августдан нималар ўзгаради?
1 август 2023, 11:40

1 августдан нималар ўзгаради?

Стажга эга бўлмаганлар учун нафақа миқдори 33 минг сўмга ошади, ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пули даромад солиғидан озод қилинади, раҳбарлар рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқийди, иситиш тизимларини модернизация қилиш бошланади — 1 августдан нималар ўзгаради?

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди
1 август 2023, 10:30

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари тармоқдан узилган фуқарони унга қайта улаб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.

Банкларда доллар курси 11 675 сўмгача кўтарилди
1 август 2023, 09:48

Банкларда доллар курси 11 675 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 1 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 560−11 615 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 675 сўм.

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди
1 август 2023, 09:20

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди

Тунда Бухоро шаҳридаги икки қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин сабаб 15 та дўкон ва мажмуа яқинидаги бозорнинг 8 та дўкони ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

31 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
31 июл 2023, 22:00

31 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Имтиҳон сабаб Тошкентдаги айрим автобуслар эрта иш бошлаши, чақалоғини $10 мингга сотмоқчи бўлган фарғоналик аёл, Тошкентда ўзини 5-қаватдан ташлаган ҳужра ўқувчиси, «Ўзбекистон-2030» стратегияси, доллар курсига босим ўтказаётган импортнинг ўсиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ИИО ходимлари болаларга маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди
31 июл 2023, 19:47

ИИО ходимлари болаларга маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди

Тошкентда ИИО ходимлари болаларга «оқ билан қорани ажрата олиш» ҳақида гапириб, маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди. Мактабгача таълим агентлигига кўра, болалар билан машғулотлар майдончада ўтказилмай, гуруҳда ташкил этилгани нотўғри бўлган.

17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ҳужжат топширди
31 июл 2023, 19:01

17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ҳужжат топширди

2023/2024 ўқув йилида 17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ариза юборди. Уларнинг 13,2 минг нафари — хотин-қизлар. Ҳужжат топширганларнинг 4 фоизида давлат мукофоти бор ёки номдор стипендия соҳиби. 3 фоизи эса ногиронлик имтиёзига эга.

10 ёшли қиздан интим суратларни юборишни талаб қилган эркак 4,5 йилга қамалди
31 июл 2023, 17:51

10 ёшли қиздан интим суратларни юборишни талаб қилган эркак 4,5 йилга қамалди

Ўзини 15 ёшли қиз бола мактаб ўқувчиси деб таништирган эркак 10 ёшли қизга порнографик характердаги видео ва суратларни юбориб, ундан ҳам шундай суратларини юборишни талаб қилган. Тошкент вилояти суди эркакни 4,5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилди.

ОТМ имтиҳонлари сабабли Тошкентда айрим автобуслар иши 5:00 дан бошланади
31 июл 2023, 17:49

ОТМ имтиҳонлари сабабли Тошкентда айрим автобуслар иши 5:00 дан бошланади

1 августдан 13 августга қадар ОТМларга кириш тестлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим автобуслар соат 5:00 дан иш бошлайди.

«Вақтни янада самаралироқ сарфлаш мумкин эди». Психолог — болалар боғчасидаги «маъруза» ҳақида
31 июл 2023, 17:40

«Вақтни янада самаралироқ сарфлаш мумкин эди». Психолог — болалар боғчасидаги «маъруза» ҳақида

Боғчада ИИО ходимлари ўтказган «тарбиявий соат» кўплаб саволлар туғдирди. Ҳатто президент ҳам ушбу масалага тўхталди. «Газета.uz» психолог Зулайҳо Шерматовадан вазиятга изоҳ беришни сўради. У болаларнинг ёшини ҳисобга олиш ва болалар билан мулоқот қиладиган одамларни тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Январь-июнь ойларида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди
31 июл 2023, 17:06

Январь-июнь ойларида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди

2023 йилнинг илк 6 ойида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди. Ҳолатларнинг 2 таси Қашқадарёда кузатилган, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарёда 1 тадан қайд этилган. «Буларнинг аксарияти ёзги таътил ёки ўқишдан ташқари пайтда содир бўлган», — дейди Мактаб вазирлиги вакили.

Август ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
31 июл 2023, 16:36

Август ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда август ойининг дастлабки беш кунида ҳарорат +40 даража атрофида бўлади, сўнгра +33…+38 даражагача пасаяди. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат қисқа муддатга янада пасайиши мумкин. Фақат тоғли ҳудудларда ёмғир кутилмоқда. Умуман олганда, ой давомида ўртача иссиқ кузатилади.

Сирдарёда бошқарувини йўқотган Cobalt зовурга тушиб кетди
31 июл 2023, 16:33

Сирдарёда бошқарувини йўқотган Cobalt зовурга тушиб кетди

Гулистон туманидан оқиб ўтган зовурга Cobalt тушиб кетди. Автомобиль ФВБ қутқарув отряди ёрдамида олиб чиқилди. Жароҳат олганлар йўқ.

Жиззахда балиқларни ноқонуний овлаган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказди
31 июл 2023, 15:35

Жиззахда балиқларни ноқонуний овлаган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказди

Айдар-Арнасой кўлларида 175 бош оқсила балиқларини ноқонуний овланган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг