Жамият

«Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга суд ҳукми ўқилди
14 август 2023, 12:54

«Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга суд ҳукми ўқилди

Суд инсон ҳалок бўлган ЙТҲни содир этганликда айбланган «Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга нисбатан шартли равишда 2 йил синов муддати бериб, озодликда қолдирди, қолаверса, уни 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14 август 2023, 12:13

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қибрай туманида дарахтга урилган 18 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, бир йўловчи шифохонага ёткизилди. Воқеага йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган мактаб психологи муддатидан олдин озодликка чиқди
14 август 2023, 12:00

Ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган мактаб психологи муддатидан олдин озодликка чиқди

Nemolchi.uz лойиҳаси 3−5-синф ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган ва 2 йилга озодликдан маҳрум этилган мактаб психологи Азад Гасанов муддатидан олдин озод этилгани ҳақида хабар берди. Тошкент шаҳри таълим бошқармаси эса у ҳозирда ҳеч қайси мактабда ишламаётганини маълум қилди.

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
14 август 2023, 11:55 1

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББда тергов вақтида фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар ходимлари мансаб ваколатидан четга чиқиш ва қийноққа солишда гумонланмоқда.

Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади
14 август 2023, 11:40

Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади

Душанба, сешанба кунлари ҳарорат кундузи +27…+32 даража бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2−4 даражага паст. Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво аста-секин чекиниб, ҳарорат кўтарилади ва кундузи +37 даража атрофида бўлади.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқ сув вақтинча ўчирилади
14 август 2023, 10:54

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқ сув вақтинча ўчирилади

14 август куни соат 20:00 гача Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг айрим жойларида газ, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларининг баъзи ҳудудларида эса иссиқ сув ўчирилади.

Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушланди, улардан бири вафот этди
14 август 2023, 10:41

Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушланди, улардан бири вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ички ишлар бўлимида қўлга олинган шахс вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ маълумотига кўра, ўта оғир жиноятларда гумон қилинган эркак баённома расмийлаштириш чоғида ҳушини йўқотган ва вафот этган.

«Заковат»нинг биринчи Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди
14 август 2023, 10:03

«Заковат»нинг биринчи Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди

12−13 август кунлари Тошкент шаҳрида «Заковат» интеллектуал ўйинининг биринчи Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ғолибларга 100, 60 ва 40 миллион сўм пул мукофотлари топширилди.

Тошкентдаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани акс этган видео тарқалди
14 август 2023, 09:39

Тошкентдаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта 42 метрли тўсини қулагани акс этган видео пайдо бўлди. Улар юк машинаси устига тушганини кўриш мумкин.

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
14 август 2023, 09:16

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Данғара туманида оҳак цехи 1 млрд 54 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Фуқаро 18 та ностандарт газ ёндиргичларини ер ости газ қувурига улаб олган.

Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди
14 август 2023, 09:15

Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди

Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарёдан 11 ёшли ўғил бола жасади топилди. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади бошқарма хабарида.

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди
14 август 2023, 09:10

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди

Фарғона вилоятида содир бўлган икки ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди. ЙТҲларнинг ҳар иккиси ҳам Damas иштирокида содир бўлган.

Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди
13 август 2023, 18:27

Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 2 млрд 760 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 нафар мансабдор ушлангани айтилмоқда.

Амударё қирғоғидаги қамишлар орасидан бир қоп опий топилди
13 август 2023, 10:16

Амударё қирғоғидаги қамишлар орасидан бир қоп опий топилди

ДХХ қўшни давлатдан олиб келинган қарийб 11 кг опий моддасини мусодара қилди. Хусусан, Амударё қирғоғида қамишлар орасидаги қопдан 10 дона ўрамда гиёҳвандлик моддаси топилган.

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди
12 август 2023, 23:30

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушди. Расмий хабарларда уларни ўрнатиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилгани айтилди. Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти қурилиш майдонига ташриф буюрган эди.

Нима ўқиймиз? Санъатни оммалаштирувчи Сардор Бабаев тавсия қилади
12 август 2023, 18:48

Нима ўқиймиз? Санъатни оммалаштирувчи Сардор Бабаев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётгани аниқланди
12 август 2023, 17:18

Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётгани аниқланди

Тошкент шаҳрида туғилган 22 ёшли йигит Сурияда «Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон» террорчилик ташкилотида жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. У 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттиргани учун жаримага тортилди
12 август 2023, 14:21

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттиргани учун жаримага тортилди

Янгибозор туманидаги 28-мактабда ўқитувчилар мактабни тозалашга жалб қилинди. Бу топшириқни бергани учун директорга нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

Нима тайёрлаймиз: «Дангаса» таомлар
12 август 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: «Дангаса» таомлар

Пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар, товуқли «дангаса» хоним, чучвара, «дангаса» товуқ оёқчалари, дўлма ва бошқалар — Зира.uz тез тайёр бўлувчи «дангаса» таомлар рўйхатини тақдим этади.

Фото: Тошкентда минглаб абонентлар 12 соатга яқин электр таъминотисиз қолди
12 август 2023, 07:40

Фото: Тошкентда минглаб абонентлар 12 соатга яқин электр таъминотисиз қолди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги минглаб хонадонлар ва кўплаб объектлар тармоқдаги носозлик туфайли 12 соатга яқин электрсиз қолди. Шунингдек, ҳудудда светофорлар ҳам ишламади. «Газета.uz» фоторепортажи.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг