Суннатилла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди, дея хабар берди ЎзА.

У бу лавозимда 2022 йилнинг июлидан иш бошлаган. Унинг қайси ишга ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Суннатилла Бекенов (1971 йилда туғилган) Ўзбекистон Миллий университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.

Ўтган йиллар давомида Молия вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган, Иқтисодиёт вазири, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган.