16 август куни ЖИБ Тошкент шаҳар судида 65 нафар боланинг ўлими, яна кўплаб болакайларнинг жабрланишига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» сиропи ва бошқа дорилар юзасидан жиноят ишини кўриш давом этди. Бу ҳақда жараённи онлайн ёритиб бораётган «Газета.uz» мухбири хабар берди.

«Газета.uz» бугундан, қонунчилик талабларига мувофиқ, суд ишини онлайн эфирда намойиш қила бошлади, шунингдек, суд фаолиятига таъсир ўтказмаслик мақсадида Youtube`даги эфир остидаги изоҳларни ўчириб қўйди.

Куннинг биринчи қисмида судланувчиларнинг адвокатлари М.Мадаминов ҳамда А.Ҳусановлар «Qalampir.uz» нашри журналисти Ҳулкар Муртозоевани суд жараёнини ёритишда айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблади ва суддан четлатишни сўраб, илтимоснома киритди.

Бундан ташқари, яна бир ҳимоячи И.Раҳматов «Kun.uz» нашрини айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблади, бироқ журналистларни суддан четлатиш бўйича илтимоснома киритмади.

Судья илтимосномаларни рад этиб, ОАВ вакилларидан суд фаолиятини ёритишда томонларнинг айбсизлик презумпциясига амалга қилишни, жараённи объектив ва холис ёритишни сўради.

Судда томонларнинг фикри тингланиб, барча илтимосномалар ҳал этиб бўлингач, айблов хулосасини ўқиб эшиттириш учун сўз прокурорга берилди.

док-1 макс, жиноят иши, суд

Тушлик вақтида суд қисқа танаффусга чиқди ва ўз ишини 14:30 дан бошлаб давом эттирди.

док-1 макс, жиноят иши, суд

Эътироз билдиришдан олдин жонли эфирни кузатаётган адвокатлар.

Соат 16:00 дан бироз ўтгач, судланувчиларнинг ҳимоячилари «Газета.uz» олиб бораётган жонли эфир юзасидан эътироз билдириб, судьядан буни тақиқлашни сўрашди. Судья ушбу сўровни қаноатлантириб, таҳририят мухбирини бошқа жонли эфир қилмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Суд залидан фотосуратлар

док-1 макс, жиноят иши, суд