Навоий вилоятида 2023 йилда туғилган қизини 90 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Бу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу моддага кўра, аёл 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.