Давлат раҳбари этиб сайланганидан кейин илк хорижий ташрифи билан 18−19 июль кунлари Саудия Арабистонида бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифининг иккинчи куни Макка шаҳрига ташриф буюрди.

умра, шавкат мирзиёев, макка, саудия арабистони

«19 июль — ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида давлат раҳбари эҳромга кириб, умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

умра, шавкат мирзиёев, макка, саудия арабистони

«Шавкат Мирзиёев динимиз арконларига мувофиқ Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди. Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, барча юртдошларимиз, ёш авлодимиз бахту иқболи ва ёрқин келажагини тилаб дуолар қилинди», — дейилади хабарда.

умра, шавкат мирзиёев, макка, саудия арабистони

«Таъкидлаш жоизки, айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтди», — дея қўшимча қилди президент матбуот хизмати.

умра, шавкат мирзиёев, макка, саудия арабистони

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг август ойида Саудия Арабистонига давлат ташрифи чоғида ҳам умра амалини адо этганди.

Ўзбекистон президенти Жидда шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммитида иштирок этди. Саммит олдидан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам умра зиёратини амалга оширди.