Ўзбекистон президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Бунгача — 2018 йил августида бери — Умид Шадиев Ўзбекистон ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқлангани, энди у туризм соҳасига жавобгар эмаслиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Экология вазирлигини бунгача узоқ вақт туризм соҳасига масъул бўлган (у бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири бўлган) Азиз Абдуҳакимов бошқаради.

Ўтган йил охирида амалга оширилган маъмурий ислоҳот давомида мазкур ташкилот Табиат ресурслар вазирлиги сифатида шакллантирилиб, июнь ойида ўзгартирилиб, унинг ваколатлари ва фаолият йўналишлари кенгайтирилганди.