25 июль куни халқ депутатлари Қанликўл туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

Сессияда Баҳрам Султонов Бегдуллаевич Қонликол тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, шу кунга қадар Баҳрам Султанов «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки давлат дастурлар лойиҳалари билан ишлаш департаменти директорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.