Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди.Бу ҳақда Сирдарё вилояти матбуот хизмати хабар қилди.

Комилжон Эрназаров 1984 йил 20 февралда Сирдарё вилояти Сирдарё вилоятида туғилган. 2004 йилда Тошкент молия институтини суғурталовчи мутахассислиги бўйича, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Сирдарё вилояти молия бошқармасининг этакчи мутахассиси сифатида бошлаган. Комилжон Эрназаров мазкур тайинловга қадар Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаган.

Бундан аввал Улмасжон Мамадаминов Гулистон тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.