Абатбай Сапарбаевич Данияров Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. У шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

26 июль куни ташкилий масала кўрилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.

Абатбай Данияров 1987 йилда Нукусда туғилган, 2008 йилда Нукус давлат педагогика институтини инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

2020 йил ноябрь ойидан буён Нукус ҳокимлигини Утемурат Панаев бошқариб келаётган эди. Унинг ишдан бўшатилиши сабаблари айтилмаган.