Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтаётган президентлик сайловида соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз берганини маълум қилди (11 млн 705 минг киши).
Пломбаланган сайлов қутилари, давлат мадҳияси янграши, бир неча паспорт кўтариб олган фуқаро, оилавий овоз беришга келганлар, президентликка номзодларнинг иштироки — «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бошланди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.
Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Президентликка номзодларни танийсизми? Номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдингизми? Бўлажак президентдан нималар кутаяпсиз? «Газета.uz» шу ва бошқа саволлар билан Тошкент аҳолисига микрофон тутди. Видео.
Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ» умумқўшин полигони базасида жойлашган ўқув марказида тажриба алмашди. Икки давлат ҳарбийлари сувли тўсиқлардан ўтиш, жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш, тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларни машқ қилди.
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтга 1200 та электробус олиб келиниши ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилишини айтди. «Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди», — деди номзод.
Март ойидан буён компания раҳбари вазифасини бажариб келаётган Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Унинг ўринбосарлари Одил Темиров ва Рустам Шеров масъулият соҳаси ўзгартирилган ҳолда лавозимларига қайта тайинланди.
Ўзбекистон президенти ШҲТнинг онлайн саммитидаги нутқида конструктив ва ишончга асосланган мулоқотни йўлга қўйишга кучли эҳтиёж борлигини маълум қилди. У ШҲТнинг яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
Баҳодир Жўраев «Иссиқлик электр станциялари» компаниясининг бошқаруви раиси этиб тайинланди. Сардор Исақулов эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.
Февраль ойидаги зилзилалардан катта талафот кўрган Туркиянинг Ҳатай вилоятида аҳолига 57 та модулли уй топширилди. Улар Ўзбекистон фуқаролари маблағлари ҳисобидан сотиб олинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этади. Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва бошқа устувор йўналишлар бўйича қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев имзоланган қонун билан Қозоғистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Тошкентда 3−7 июль кунлари Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасидаги 50 дан зиёд конференция, давра суҳбатлари ва амалий мулоқотларда 60 дан зиёд давлатдан 450 дан ортиқ сиёсат ва жамоат арбоблари, йирик бизнес вакиллари ва экспертлар қатнашади.
2 июль куни соат 18:00 да президентликка номзодлар вакилларининг иккинчи теледебати бўлиб ўтади. У давлат бошқаруви тизими ва суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга бағишланади.
Ўзбекистонда сайловолди кампанияси нисбатан суст ўтмоқда, дейилади ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси оралиқ ҳисоботида. Унда айтилишича, расмийлар ЕХҲТнинг илгари берган айрим тавсияларини инобатга олган, қолганларини эса сайловдан кейин кўриб чиқишни режалаштирган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг