19 декабрь куни халқ депутатлари Беруний туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси матбуот хизмати.

Йиғилишда Икром Тўребаевич Хидиров Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу кунга қадар «Қарақалпақстан агрокластер» МЧЖда фаолият олиб борган.

Туманни 2018 йилдан бошқариб келаётган Атабек Сапарбаев октябрь ойида ишдан олинганди.