Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари 2022 йил январь ойида қисқа муддатли таътилга чиққанди. Таътил 5 январда бошланиб, 7 январда якунланган. Кейинроқ Шерзод Асадов давлат раҳбарининг таътилдан эрта қайтишини қўшни Қозоғистондаги оғир вазият билан изоҳлаган.

«Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз уч давлат раҳбарлари билан гаплашди ва улар билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилди. Президент учун халқимизнинг тинчлиги, хавфсизлиги биринчи ўринда, у доимо халқ билан. Давлат раҳбари Қозоғистонда тинчлик тарафдори бўлгани учун таътилдан эрта қайтди», — деганди у ўшанда «Менимча» дастурида.

2021 йилда президентнинг таътили 7 кун — 4 январдан 10 январгача давом этган.