Халқ депутатлари Андижон вилояти Избоскан тумани кенгаши сессиясида ҳоким алмашди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Муслим Иброҳимов.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган сессияда унинг қарорига асосан туман ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Серобиддин Позилжонович Исмоиловни вазифасидан озод этилди. У 2 кун аввал — 8 декабрь куни ҳоким сифатида кўриниш берган, туман ҳокимлиги унинг аҳоли билан сайёр қабул ўтказгани ҳақида ёзганди.
«Янги Ўзбекистон» нашрига кўра, Исмоилов мазкур лавозимга 2018 йилда тайинланган.
Ҳоким вазифасини вақтинчалик бажариш эса туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳожиакбар Умаровга топширилди.