Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 11 декабрь куни Ўзбекистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар бермоқда.

Ушбу элчихоналар алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ёзади вазир.

У Қатарга «Умумий келажакни бунёд этиш» мавзусидаги Доҳа форумида иштирок этиш учун борган. Ташриф давомида Қатар бош вазири, шунингдек, транспорт вазири ва бошқалар билан учрашув ўтказди.

2023 йил май ойида Тошкентда Қатарнинг дипломатик ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилганди.