Сиёсат

Ўзбекистонда 15 апрель маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланади
29 май 2021, 11:40

Ўзбекистонда 15 апрель маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланади

Сенаторлар 15 апрель санасини Ўзбекистон маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилашга оид қонунни маъқуллади. Мазкур сана 1935 йил 15 апрелда Вашингтонда имзоланган «Рерих пакти» халқаро шартномаси билан боғлиқ. Шунингдек, қонун билан соҳа фидокорлари айни шу куни «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан такдирланиши кўзда тутилмоқда.

2000 дан зиёд уй марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига уланади
28 май 2021, 23:11

2000 дан зиёд уй марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига уланади

Шавкат Мирзиёев 2000 дан ортиқ уйни марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига улашни топширди. Қозонхоналарни модернизация қилиш ишлари доирасида иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, Тошкентда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш йилига 670 млрд сўмни иқтисод қилишга имкон беради.

Президент Россия соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди
28 май 2021, 21:33

Президент Россия соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан телемедицинани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. У пандемияга қарши курашишда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.

28 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 май 2021, 21:30

28 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони, 2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлагани, болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиши, Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали очилиши, президентнинг видеоселекторда берган топшириқлари — «Газета.uz»нинг 28 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

2 йилда 100 га яқин уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги мансабдорлар коррупцияда айбланган
28 май 2021, 19:56

2 йилда 100 га яқин уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги мансабдорлар коррупцияда айбланган

2 йил давомида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги 100 га яқин мансабдор коррупциявий жиноятни содир этгани учун жавобгар бўлган. Андижон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари 240 млн сўм, Наманган «Таъмирлаш тиклаш хизмати» корхонаси мансабдорлари 250 млн сўм ва Сурхондарё Сув таъминоти бошқармаси ходимлари 540 млн сўмни ўзлаштирган.

«Банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев
28 май 2021, 19:25

«Банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселекторда уй-жой ширкатларининг муддати ўтган кредиторлик қарзи 1,4 трлн сўмдан ортиб кетганини танқид қилди. Уларнинг кредит муддати узайтирилгани билан 52 фоизи сўндирилмагани айтилди. «Бу банкларнинг пули-ку. Сизлар банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?», — деди давлат раҳбари.

«Барча соҳалар ва ҳудудларда ишлар бир хилда сифатли бажарилаяпти, деб бўлмайди» — президент дастурлар ҳақида
28 май 2021, 18:25

«Барча соҳалар ва ҳудудларда ишлар бир хилда сифатли бажарилаяпти, деб бўлмайди» — президент дастурлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари барча ҳудудларда ҳам бирдек сифатли олиб борилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда қолоқликлар мавжуд вилоятларга президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлар масъул раҳбарлари йил якунига қадар бириктирилиши таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашга 10 баллдан 8 балл берган бўлардим — Акмал Бурхонов
28 май 2021, 18:16 1

Коррупцияга қарши курашга 10 баллдан 8 балл берган бўлардим — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши кураш агентлиги Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни 10 баллик тизимда баҳолади. «Қилинган ишларни 10 баллик тизимда баҳолаш керак бўлса, қўрқмасдан 8 балл берган бўлардим», — дейди у.

Cенат 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини қабул қилди
28 май 2021, 17:21

Cенат 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини қабул қилди

Cенатнинг 15 ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Ҳужжат Пекин Декларацияси, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришга кўмаклашади. Сенаторлар стратегия хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка барҳам беришига ишонтирмоқда.

Абдулла Арипов Минск шаҳрига ташриф буюрди
28 май 2021, 16:49

Абдулла Арипов Минск шаҳрига ташриф буюрди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш мақсадида Минск шаҳрига ташриф буюрди. Ҳукумат раҳбарлари аввалига, Беларусь президенти Александр Лукашенко қабулида бўлишган. «Беларусга интернет орқали бўлаётган ҳужумларга қарамасдан, ўзингиз кўриб турганингиздек, бу ердаги вазият тинч», — деган у.

Водород бомбасини яратишдан инсон ҳуқуқлари ҳимоячисигача. СССРнинг энг машҳур диссиденти Андрей Сахаров
27 май 2021, 16:37 2

Водород бомбасини яратишдан инсон ҳуқуқлари ҳимоячисигача. СССРнинг энг машҳур диссиденти Андрей Сахаров

Академик, водород бомбаси ихтирочиларидан бири ва СССР ҳуқуматига қарши кураш олиб борган, мамлакат тарихидаги энг машҳур диссидент Андрей Сахаров шахси атрофидаги муҳокамалар ҳозиргача давом этмоқда. Сахаров сўз, фикр ва ғоя эркинлигини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ягона восита деб билган. Ўз мақолалари ва чиқишлари сабабли мунтазам равишда КГБ назорати остида бўлиб, тинтувларга, матбуотда кўплаб ҳақоратларга дучор бўлган Андрей Сахаровнинг «ғайрификрлилиги» ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев реклама конструкциялари бузиб ташланаётганига оид саволни жавобсиз қолдирди
27 май 2021, 13:51

Жаҳонгир Ортиқхўжаев реклама конструкциялари бузиб ташланаётганига оид саволни жавобсиз қолдирди

Пойтахт ҳокими ёшлар билан учрашувдан сўнг, хизмат автомобилига боргунича журналистлар унга савол билан мурожаат қилишга уринишди. Ундан ҳеч бир қарорсиз реклама баннерлари бузиб ташланаётгани ҳақида сўралганида, у саволни жавобсиз қолдирди ва қадамини тезлаштирди.

«Трест 12» 5 трлн сўмга яқин лойиҳаларни тендерсиз амалга оширган — Антикоррупция агентлиги
27 май 2021, 10:51

«Трест 12» 5 трлн сўмга яқин лойиҳаларни тендерсиз амалга оширган — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов қурилиш вазири Ботир Зокировнинг оила аъзоларига алоқадор бўлган «Трест-12» компанияси қўлга киритган лойиҳаларда манфаатлар тўқнашуви бўлганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур компания тендерсиз 5 тлн сўмлик (таҳминан $471 млн) лойиҳаларни амалга оширган. Агентлик бу каби муаммоларни бартараф этиш учун иккита таклифни илгари сурмоқда.

«Биз ўз эътирозимизни билдирмоқчимиз». Андижон вилояти депутатлари президентга мурожаат қилди
26 май 2021, 22:03 2

«Биз ўз эътирозимизни билдирмоқчимиз». Андижон вилояти депутатлари президентга мурожаат қилди

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши президентга мурожаат йўллаб, мансабдор шахслар томонидан депутатларга босимлар ўтказилаётганини билдирди. Шунингдек, улар депутатларнинг дахлсизлик ҳуқуқини бузилиши эътиборсиз қолдирилаётганидан шикоят қилишди.

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 май 2021, 20:21

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сенатнинг ўнг бешинчи ялпи мажлиси, Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, Equinox`нинг Қозоғистондаги нархи, Самарқандда мактаб-интернати тарбияланувчилари калтакланиши, Шаҳрисабзда масжид ҳовлисида айвон қурилиши нима сабабдан тўхтатилгани — «Газета.uz»нинг 26 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
26 май 2021, 10:02

Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Тошкент вилоятида 9 минг 614 та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмагани қайд этилди.

Сенат бир қатор қонунларни кўриб чиқади
26 май 2021, 09:27

Сенат бир қатор қонунларни кўриб чиқади

15 ялпи мажлисда Сенат транспорт тўғрисидаги қонун, Сайлов кодексига ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар, 2030 йилгача гендер тенглиги стратегияси тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва ҳукуматнинг давлат буджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот эшитилади.

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 май 2021, 23:39

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги тайинловлар, ХДП депутатининг калтакланиши, Туризм ва спорт вазирлигига ишга таклиф қилинган талаба, тез тиббий ёрдам хизматидаги янгиликлар — «Газета.uz»нинг 25 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Европа Иттифоқида Ўзбекистон президентининг йил охирига қадар Брюсселга ташрифи кутилмоқда
25 май 2021, 18:24

Европа Иттифоқида Ўзбекистон президентининг йил охирига қадар Брюсселга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимнинг асосий бўлимларини якунлаш арафасида. Мазкур жараённи йил сўнггига қадар якунлаш режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан Брюсселда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини кутишмоқда.

Музаффар Комилов Халқаро ислом академиясига раҳбар этиб тайинланди
25 май 2021, 15:34

Музаффар Комилов Халқаро ислом академиясига раҳбар этиб тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосарига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг