«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини назорат қилиш учун электрон дастур яратилди

«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурлар доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда амалга ошириладиган қарийб 21 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларни онлайн назорат қилиш имконияти яратилди. Қолаверса, дастурлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун эса махсус телеграм бот ишлаб чиқилди.

Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Шоазим Миноваров президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори ҳисобланади.

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди

Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

ДСҚ Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими этиб тайинланди.

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади

Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир гуруҳ шахслар Халқ демократик партияси вилоят кенгаши депутатини калтакладилар. ХДП ушбу ҳодиса бўйича «суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани» ни маълум қилди.

Музаффар Комилов Халқаро ислом академиясига раҳбар этиб тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосарига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.

UzReport TV Beeline устидан судга мурожаат қилди

UzReport TV ўз мобил иловасида телеканалларнинг қайта трансляцияси туфайли Unitel (Beeline) компаниясини муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблаб, унга қарши судга мурожаат қилди. Beeline Uzbekistan ушбу айблов билан рози эмаслигини ва ўз позициясини қонунлар доирасида ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

«Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб, олганим йўқ». Азиз Абдуҳакимов 5 та лавозимда ишлаши ҳақида

Сешанба куни «Беш ташаббус» фестивали доирасида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ёшларни саволларига жавоб берар экан, «Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб олган жойим йўқ», — деди у. У шунингдек, 5 та лавозими орасидан фақат бош вазир ўринбосарлиги учун ойлик маош олишини қўшимча қилди.

Шунингдек, «Беш ташаббус ҳаракати» давомида Aзиз Aбдуҳакимов ёшлар билан мулоқот қилди ва туризм соҳасида бирданига 3 та таклифни билдирган Шаҳбоз Зариповни вазирликка ишга таклиф қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудида меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиларига куч ишлатилгани айтилмоқда

22 май куни Вазирлар Маҳкамасига ёрдам сўраб борган меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари ички ишлар ходимлари уларга куч ишлатишганини таъкидламоқда. Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан хизмат текширув ўтказмоқда. Ҳолат ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Тез тиббий ёрдам хизматида «Damas»дан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда

Тез тиббий ёрдамда «Damas» автомашинасидан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда. Унинг ўрнини Б ва С классидаги тиббий транспорт воситалари эгаллайди. Жорий йилнинг ўзида 1000 дона Б классига мансуб замонавий машиналар харид қилиш кўзда тутилган.

2020 йилда тез тиббий ёрдам хизматига дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун 58 млрд сўм ажратилган. Бу — 2016 йилга нисбатан 12 баравар кўп маблағ ажратилган дегани. Жорий йилда ҳар бир тез тиббий ёрдам чақириғи учун 7700 сўмдан ажратилади.

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ тугатилиб, унинг бир қисм вазифалари тадбиркорларга топширилади

«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти тугатилиб, унинг ваколат ва вазифалари бошқа тузилмаларга ўтказиш таклиф қилинди. Хусусан, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш эркин бозор тамойиллари асосида тўлиқ хусусий секторга берилади. Шунингдек, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш хизматлари ҳам танлов асосида тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Жиззах ва Андижон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди

Андижон нефть базасида 33 млн сўмлик камомад ва 24,3 млрд сўмлик дебиторлик қарзлар аниқланди. Бундан ташқари, ходимларга ортиқча ойлик ва мукофот пуллари берилгани маълум бўлди. 10 нафар мансабдор ишдан олинди.

Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиларининг калтакланиши ҳолати Сенат назоратига олинди

Уй-жой масаласида ечим излаб Вазирлар Маҳкамасига борган меҳрибонлик уйларининг собиқ тарбияланувчилари ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ҳолати Сенат назоратига олинди. Ушбу ҳолатга тез орада қонуний баҳо берилиши айтилди.

«Мен ҳокимият биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

25 май куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда бўлиб ўтаётган «Беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасида ёшлар билан учрашди.

«Биз яқинда бир модел ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман», — деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан учрашувда.