Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муратович Камиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига 2019 йилдан буён президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов ректорлик қилиб келган. У 7 май куни вафот 64 ёшида вафот этди.

Музаффар Комилов 2018 йил апрель ойида Дин ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган эди.