1,7 млн ўзбекистонликлар хорижда ишлайди, уларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистонда

Қонунчилик палатаси йиғилишида ҳозирда 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда, асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётганлиги маълум қилинди.

Ўзбекистонда 1,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда 1,8 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 298 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.

БМТ, ЕИ ва АҚШ можароли ҳудудлардан қайтган аёллар ва болалар реинтеграциясига кўмаклашади

БМТ, Евроиттифоқ ва АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига можароли ҳудудлардан қайтарилган аёллар ва болаларни жамиятга қайта интеграциялашувига кўмаклашиш учун техник ва молиявий ресурсларни тақдим этади.

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.

Икки йилда 10 мингга яқин корхона ва ташкилот банкротликнинг соддалаштирилган тамойили асосида тугатилган

Сенатнинг 15-ялпи мажлисида Танзила Нарбаева қарздор корхона ва ташкилотлардан қарзни ундиришнинг ўрнига, мукофот пули учун уларни банкрот деб эълон қилишга интилаётган суд бошқарувчиларини танқид қилди. Молия вазири Тимур Ишметов эса мазкур тартиб ўтган чоракдан тўхтатилгани ва қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Ушбу тартиб, президентнинг 2019 йил 1 февралдаги қарори билан белгилаб берилганди.

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлади?

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи 21,1 млрд долларни ташкил этди. Сенат мажлисида молия вазири Тимур Ишметов ташқи қарз нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб қилади

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 40 йилга 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 30 йилга 100 млн доллар қарз олади. Маблағлар Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси доирасида сарфланади. Жумладан, 35 млн долларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилиш режалаштирилган.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади

Тошкентда болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади, вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар гематологияси ва онкология бўлимлари очилади. Республика гематология ва онкология ва радиология марказлари янги биноларга кўчиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланади. Туман поликлиникаларида аёлларни оммавий текширувдан ўтказиш учун «Онко-назорат» хоналари ташкил этилади.

Молия вазири 2020 йилдаги бюджет камомадларини нима ҳисобига қопланганлигини маълум қилди

Молия вазири Тимур Ишметов 2020 йилда давлат бюджетига қанча даромад тушганини очиқлади. Йил бошидаги прогнозга нисбатан давлат бюджетига ҚҚСдан 13 трлн сўм кам маблағ тушган. Вазир камомадлар ниманинг ҳисобига қопланганлигини ҳам маълум қилди.

Ўзбекистонда Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали очилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н. И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети билан ҳамкорлик тўғрисида келишувни имзолади. Мамлакатда мазкур таълим муассасасининг филиали очилади.

Реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман

Тошкентда реклама баннерларининг бузилиши масаласини ўрганган бизнес-омбудсман пойтахт халқ депутатлари кенгашининг бу тўғрисидаги қарорининг лойиҳаси адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлигини аниқлади.

Сирдарёда 22 ёшли аёл поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ховос туманида 22 ёшли аёлни поезд уриб юборди. У олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қуролланган браконьерлар Қорақалпоғистондаги «Жанубий Устюрт» боғи инспекторларига ҳужум қилишди

Қорақалпоғистонда жайрон овлаган икки браконьер «Жанубий Устюрт» табиат боғи инспекторларининг машинасига ҳужум қилди. Овчилар қурол билан таҳдид қилиб, машина ғилдиракларини тешишган ва ходимларнинг телефонларини олиб қўйишган. Орол денгизи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

2025 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМни $2500 га етказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати аҳоли жон бошига ЯИМни ҳозирги пайтдаги 1700 доллардан 2025 йилгача 2500 долларга ва 2030 йилгача бўлган муддат ичида 4200 долларга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Абдулла Арипов Минск шаҳрига ташриф буюрди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш мақсадида Минск шаҳрига ташриф буюрди. Ҳукумат раҳбарлари аввалига, Беларусь президенти Александр Лукашенко қабулида бўлишган. «Беларусга интернет орқали бўлаётган ҳужумларга қарамасдан, ўзингиз кўриб турганингиздек, бу ердаги вазият тинч», — деган у.

Cенат 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини қабул қилди

Cенатнинг 15 ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Ҳужжат Пекин Декларацияси, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришга кўмаклашади. Сенаторлар стратегия хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка барҳам беришига ишонтирмоқда.

«Барча соҳалар ва ҳудудларда ишлар бир хилда сифатли бажарилаяпти, деб бўлмайди» — президент дастурлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари барча ҳудудларда ҳам бирдек сифатли олиб борилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда қолоқликлар мавжуд вилоятларга президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлар масъул раҳбарлари йил якунига қадар бириктирилиши таъкидланди.

«Банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселекторда уй-жой ширкатларининг муддати ўтган кредиторлик қарзи 1,4 трлн сўмдан ортиб кетганини танқид қилди. Уларнинг кредит муддати узайтирилгани билан 52 фоизи сўндирилмагани айтилди. «Бу банкларнинг пули-ку. Сизлар банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?», — деди давлат раҳбари.

2 йилда 100 га яқин уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги мансабдорлар коррупцияда айбланган

2 йил давомида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги 100 га яқин мансабдор коррупциявий жиноятни содир этгани учун жавобгар бўлган. Андижон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари 240 млн сўм, Наманган «Таъмирлаш тиклаш хизмати» корхонаси мансабдорлари 250 млн сўм ва Сурхондарё Сув таъминоти бошқармаси ходимлари 540 млн сўмни ўзлаштирган.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Тошкент тарихи хариталарда: 1865 йилги қалъа девори ва шаҳарнинг 12 дарвозаси

Рақамли ривожланиш департаментининг фазовий маълумотлар инфратузилмаси, географик ахборотлар тизимлари ва картография бўйича директор ўринбосари Камолиддин Файзуллаев ушбу масалани ўрганмоқда. «Газета.uz» унинг хариталарни излаш ва шаҳарнинг бир ярим аср давомида қандай ўзгаргани ҳақидаги мақоласини эълон қилади.