Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари бугунги хавф-хатарларлар илғор халқаро тажриба асосида самарали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатганини алоҳида таъкидлади. Пандемияга қарши курашишда кўрсатилган кўмак, шу жумладан аҳолини эмлашда амалга оширилаётган самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирилди.

Устувор йўналишларда, шу жумладан онкология, гематология, вирусология, нефрология, трансплантология, фармакология ва бошқа соҳалардаги қўшма дастур ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимини жорий қилиш ва телемедицинани кенг ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасидаги яқин шерикликни давом эттириш, жумладан, Тошкент шаҳрида Россиянинг етакчи Н.И.Пирогов номидаги тиббиёт университети филиалининг фаолиятини тез фурсатда ташкил этиш, шунингдек, Россиянинг етакчи клиникалари негизида врачлар алмашиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Томонлар тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан Тошкентда Н.И.Пирогов номидаги Россия тиббиёт университети филиалини очиш, шунингдек, алмашинув дастурларини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги етакчи клиникалар базасида шифокорлар учун малака ошириш бўйича келишувга эришдилар.