2 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, дея хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳаммед Сиад Доуалеҳ имзолади.

Мазкур дипломатик муносабат БМТ Низомининг принцип ва вазифалари, халқаро ва шартномалар, хусусан, тинчлик ва хавфсизликни, давлатлар ўртасидаги тенгликни, мустақилликни, ҳудудий яхлитликни ба бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаликни қўллаб-қувватлаган ҳолда амалга оширилди.

Шундай қилиб Шарқий Африка мамлакатларидан бири бўлган Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди. Аввалроқ Гамбия, Белиз ва Лихтенштейн давлатлари билан қўшма коммюникелар имзоланганди.