3 май куни Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Жараён Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилди.

элчихона, қирғизистон

Икки мамлакат бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.

«Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экди. Улар элчихондаги фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди», — дейилади хабарда.