Сиёсат

Беҳзод Мусаев аввалги соғлиқни сақлаш вазири қўллаган барча жазоларни бекор қилди
13 ноябрь 2021, 19:15 2

Беҳзод Мусаев аввалги соғлиқни сақлаш вазири қўллаган барча жазоларни бекор қилди

Ўзининг биринчи буйруғи билан янги соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев аввалги вазир Абдухаким Хаджибаевнинг буйруғи билан қўлланилган барча интизомий жазо чораларини бекор қилди.

«Асосий вазифамиз — тиббиёт соҳасини халқчил тизимга айлантириш». Президент соҳа ходимларини байрам билан табриклади
13 ноябрь 2021, 14:48

«Асосий вазифамиз — тиббиёт соҳасини халқчил тизимга айлантириш». Президент соҳа ходимларини байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик мактубини йўллади. Давлат раҳбари беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1000 долларга етказиш, соҳага икки баравар кўпроқ маблағ йўналтириш кўзда тутилганини қайд этди. У шунингдек, сана муносабати билан 82 нафар тиббиёт ходимини давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекканини маълум қилди.

12 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 ноябрь 2021, 21:30

12 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт кесиб ташланиши, USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратиши, Шавкат Мирзиёевнинг Туркий кенгаш саммитидаги иштироки — «Газета.uz»нинг 12 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак» — Алишер Қодиров
12 ноябрь 2021, 19:12

«32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак» — Алишер Қодиров

Миллий тикланиш партияси раҳбари электрон сигареталарни чеклаш таклифи билан чиқди. «32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак», — деди Алишер Қодиров. Партия фракцияси аъзолари уни қўллаб-қувватлади.

Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади
12 ноябрь 2021, 19:11

Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.

«Афғонистоннинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарб» — президент
12 ноябрь 2021, 19:06

«Афғонистоннинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарб» — президент

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди. У «Афғонистоннинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарблигини» айтиб ўтди.

«Товар айланмасини $1 млрдга ошириш имконияти мавжуд». Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Истанбулда учрашди
12 ноябрь 2021, 18:44

«Товар айланмасини $1 млрдга ошириш имконияти мавжуд». Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Истанбулда учрашди

Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев Истанбулда учрашди. Қирғиз президенти матбуот хизмати ёзишича, Ўзбекистон етакчиси «икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини 1 млрд долларга ошириш учун реал имконият мавжуд», дея таъкидлаган. Садир Жапаров ҳамкасбини яна бир бор Қирғизистонга таклиф қилди.

11 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 ноябрь 2021, 23:04

11 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланиши, 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилиниши, «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири — «Газета.uz»нинг 11 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Кун фотоси: Бош вазир Абдулла Арипов «Бавария» либоси билан
11 ноябрь 2021, 22:29

Кун фотоси: Бош вазир Абдулла Арипов «Бавария» либоси билан

Бавария бош вазири Маркус Сёдер Мюнхеннинг «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тушган суратини жойлаштирди. Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Германияда бўлиб турибди.

Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва кадрлар малакасини оширишга $100 млн ажратилади
11 ноябрь 2021, 18:34

Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва кадрлар малакасини оширишга $100 млн ажратилади

Президент қарори билан туман ва вилоят тиббиёт муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва кадрларнинг хорижда малакасини оширишга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн доллар ажратилади. Маблағлар ҳокимликларга қайтариш шарти билан миллий валютада 3 йил муддатга ссуда сифатида тақдим этилади.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
11 ноябрь 2021, 16:12

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

«Ҳар бир ташкилотда касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши шарт». Президент соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади
11 ноябрь 2021, 11:54

«Ҳар бир ташкилотда касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши шарт». Президент соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев илк бор нишонланаётган 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа ҳодимларига табрик мактуби йўллади. Мактубда сўнгги 5 йилда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар билан бирга келгусидаги устувор вазифалар ҳам тилга олинган. Жумладан, давлат раҳбари ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт эканлигини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгариши кутилмоқда
11 ноябрь 2021, 09:39

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгариши кутилмоқда

Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини маъқулладилар. Ҳозирда у бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

10 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 ноябрь 2021, 21:30

10 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

12 та туман ҳокимлари кўчат экишни бошламагани учун огоҳлантириш олиши, Собиқ профилактика инспектори Қува туман ИИБ раҳбарияти устидан ИИВга шикоят қилиши, вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани — «Газета.uz»нинг 10 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани айтилмоқда
10 ноябрь 2021, 17:55 1

Вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани айтилмоқда

Республика бўйлаб барча маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбурлаб ўтказилаётгани айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг сўзларига қараганда, улар ушбу лавозимга ўтишни рад этса, «президентга хиёнат» қилаётганликда айбланиб, ишдан бўшатилиши билан қўрқитилмоқда. Суҳбатга келмаганлар эса ички ишлар органлари томонидан мажбуран олиб кетилаётгани маълум қилинди. Аввалроқ, сайловолди ташвиқоти даврида Шавкат Мирзиёев «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ёшлар орасидан номзодлар танлаб олинишини айтганди.

12 та туман ҳокимлари кўчат экишни бошламагани учун огоҳлантириш олди — президент
10 ноябрь 2021, 13:08

12 та туман ҳокимлари кўчат экишни бошламагани учун огоҳлантириш олди — президент

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури бўйича кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани учун Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманлари ҳокимлари қатъий огоҳлантирилганини маълум қилди.

Азиз Абдуҳакимов БМТнинг Глазгода бўлиб ўтган иқлим бўйича саммитида нутқ сўзлади
10 ноябрь 2021, 10:45

Азиз Абдуҳакимов БМТнинг Глазгода бўлиб ўтган иқлим бўйича саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича саммитида сўзлаган нутқида.

Келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ва шифокорлар маоши минг долларга етказилади — президент
10 ноябрь 2021, 10:38

Келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ва шифокорлар маоши минг долларга етказилади — президент

2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1минг долларга етказиш чоралари кўрилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида. 2020 йилда халқ таълими тизимида 13407 нафар олий тоифали ўқитувчилар фаолият кўрсатаётган эди, бу умумий ўқитувчилар сонининг 2,8 фоиздан камини ташкил этади. Эълон қилинган кўрсаткичга эришиш учун уларнинг иш ҳақини қарийб 3,5 баробарга ошириш керак.

9 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 ноябрь 2021, 21:30

9 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

iFly Airlines`га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланиши, Шавкат Мирзиёев ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкентдаги чанг ҳақидаги фикрлари, президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши — «Газета.uz»нинг 9 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Депутат 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси кечикаётганини маълум қилди
9 ноябрь 2021, 21:23

Депутат 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси кечикаётганини маълум қилди

Вазирлар Маҳкамаси 15 октябргача лойиҳани тақдим этиши керак бўлсада, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йилги бюджет лойиҳаси ҳалигача келиб тушмади, дея маълум қилди депутат Дониёр Ғаниев. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат июнь ойида янгиланган ўрта муддатли фискал стратегияни тасдиқлаши керак эди, бироқ бу ҳали амалга ошмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг