Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида президент Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби тақдим этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.


Китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат.

Бўлимлар қуйидагича номланган:

  • «Янги Ўзбекистон стратегияси»
  • «Халқпарвар давлат»
  • «Миллий иқтисодиётни ривожлантириш»
  • «Адолатли ижтимоий сиёсат»
  • «Маънавий тараққиёт»
  • «Хавфсизлик ва ташқи сиёсат»
  • «Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар».




Китоб сўзбошида айтилишича, ушбу китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

«Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирга даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир», — сўзлари билан китоб бошланади.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳам «Янги Ўзбекистон стратегияси» деб номланади.