Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.

«Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади», — дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан «конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини» билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилган эди.