Сиёсат

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
17 август 2023, 16:31

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 август 2023, 16:16

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:57

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:33

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади
17 август 2023, 15:31

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди
17 август 2023, 08:34

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 17:17

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди
16 август 2023, 15:12

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги
16 август 2023, 12:47 1

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги фуқароларнинг имзоси етарли бўлмагани учун «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо талаб қилинса, бу партиянинг фақат 2517 та имзоси қонунчиликка мувофиқ деб топилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 11:49

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди
16 август 2023, 10:17

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди
15 август 2023, 14:43

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди
15 август 2023, 10:46

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди

Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент
14 август 2023, 09:50

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди
13 август 2023, 09:55

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Ақтауда махсус-тактик ўқувлар ўтказди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланди. Дронлардан фойдаланилди, яқин масофада жанг қилинди, денгиз, тоғ, чўл ва шаҳар шароитларида операциялар ўтказилди.

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди
12 август 2023, 12:15

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев эса Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди.

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
12 август 2023, 11:32

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2017−2020 йилларда у ушбу вазирликни бошқарган.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди
12 август 2023, 08:15

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди
11 август 2023, 17:26

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент
11 август 2023, 15:44

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг