Байрам Пердебаевич Отемуратов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.

Отемуратов раисга ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлик қилади.

Байрам Отемуратов 1977 йилда республиканинг Қораўзак туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг математика йўналиши бўйича бакалавр босқичини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори бўлган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ худди шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланганди.