Жамшид Бахтиёрович Ходжаев Навоий вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У ҳокимга ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар бўлди.

Жамшид Ходжаев 1987 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ўқитувчиси.

2017 йилдан Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси, 2020 йилдан Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи бўлган.

2015 ва 2020 йилларда Навоий вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган.

Тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

У 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.