Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига полковник Равшан Иркинович Султонходжаев раҳбар этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

2021 йил май ойидан буён Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Хоразм вилояти ИИБнинг аввалги бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов яқинда ички ишлар вазири ўринбосари — ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.