15 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Конституциясининг 93-моддаси биринчи қисмининг 16-банди ҳамда «Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига асосан Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлаш тавсия этилди.

Мажлисда депутатлар муҳокамалардан сўнг Бекзод Нариманов номзодини Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайладилар ва мазкур қарор Сенатга юборилди.

Бекзод Нариманов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент давлат юридик университетида кафедра мудири лавозимида ишлаган.