Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Каюмович Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

2020 йил ноябрь ойидан Тошкент тиббиёт академияси ректори, унгача эса соғлиқни сақлаш вазири (2017−2020) лавозимларида ишлаб келган. У 11 август куни президент билан биргаликда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносига ташриф буюрганди.

У 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009−2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010−2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган.

2016−2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси («Адолат» партияси вакили) бўлган.

У ишдан олиниб, ўрнига Абдуҳаким Хаджибаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганидан сўнг президент: «Мен ўзим вазир Абдухаким Хаджибаевни танладим. Вазир қатъий ва талабчан бўлиши лозим. У тизимдаги вазиятни яхши билади», — деганди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигини Беҳзод Мусаев бошқарган бўлса, эндиликда вазирликка Амрилло Иноятов раҳбарлик қилмоқда.