12 август куни Эркин Мадорбекович Муҳитдинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессиясида президентнинг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Эркин Муҳитдинов 1976 йил Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йилда Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаб (Япония)ларини тамомлаган.

Тайинловга қадар у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Йиғилишда амалдаги ҳоким Абдурасул Неъматович Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

абдурасул абдуллаев, оҳангарон, тошкент вилояти, эркин муҳитдинов

Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. «Шуҳрат» медали соҳиби саналади.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Эркин Рустамов ва Дилшод Султонов мос равишда Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.