Сиёсат

«Маиший коррупциядан — элитар коррупцияга». Бош прокурор — коррупцияга қарши янги орган ҳақида
11 май 2020, 20:13

«Маиший коррупциядан — элитар коррупцияга». Бош прокурор — коррупцияга қарши янги орган ҳақида

Ўзбекистонда ташкил этиладиган Коррупцияга қарши кураш агентлиги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи мақомида бўлади. У парламент аъзолари, президент админстрацияси, ҳукумат аъзолари ва бошқа мансабдор шахслар ишини ҳам ўрганади. «Маиший коррупциядан элитар коррупцияни ўрганиш даражасига чиқилади», — дея маълум қилди бош прокурор.

Жамшид Қўчқоров ЕИҲ ва ЕОИИ ўртасидаги принципиал фарқни айтиб ўтди
11 май 2020, 18:05

Жамшид Қўчқоров ЕИҲ ва ЕОИИ ўртасидаги принципиал фарқни айтиб ўтди

«Биз ҳозир бировдан қочиб ёки бировга қарши бу ерга [ЕОИИга] аъзо бўлиб кираётанимиз йўқ». Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ЕИҲ ва ЕОИИ билан ҳамкорлик ўртасидаги «принципиал фарқни» айтиб ўтди. ТИВ ўринбосари Илҳом Неъматов ЕОИИда қатнашиш бошқа давлатлар билан муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келмаслигини таъкидлади.

Сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатида иштирок этишини маъқулладилар
11 май 2020, 13:41

Сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи сифатида иштирок этишини маъқулладилар

Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан кузатувчи давлат сифатида ҳамкорлигини маъқуллади. 100 сенатордан 91 нафари овоз беришда иштирок этди. Улардан 71 нафари қарорни маъқуллади, 16 киши «қарши», 4 киши бетараф бўлди.

Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистонда янги микрорайон учун пойдевор қўйди
10 май 2020, 14:21

Абдулла Арипов ва Аскар Мамин Қозоғистонда янги микрорайон учун пойдевор қўйди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбари Мақтаарал тумани Мирзакент посёлкасида янги микрорайон қурилишини бошлаб берди. Бош вазирлар илк турар жойлар пойдеворларини қўйиш маросимида қатнашди.

Президент: Урушда Ўзбекистон халқининг иштироки ҳақида янги маълумотларга эга бўлдик
9 май 2020, 19:46

Президент: Урушда Ўзбекистон халқининг иштироки ҳақида янги маълумотларга эга бўлдик

Архив маълумотларининг очилиши ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш имконини берди. Президентнинг маълум қилишича, фронтга қарийб 2 миллион ўзбекистонлик сафарбар қилинган, 538 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёди бедарак йўқолган.

Сардобадаги тошқин деярли 5000 объектга зарар етказган
8 май 2020, 17:55

Сардобадаги тошқин деярли 5000 объектга зарар етказган

Сардоба сув омбори тўғони бузилиши оқибатида содир бўлган тошқин сувлари 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (23 та аҳоли пунктлари) ҳудудларидаги 4 711та турар ва 277 та нотурар жой объектларига ҳамда 30 718 га экин майдонларига зарар етказган. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 2500 дан ортиқ техника жалб этилган.

АҚШ Сардоба сув омбори фалокатидан азият чеккан оилаларга ёрдам беради
8 май 2020, 16:29

АҚШ Сардоба сув омбори фалокатидан азият чеккан оилаларга ёрдам беради

АҚШ ҳукумати Сардоба сув омбори ўпирилишининг оқибатларини бартараф этиш учун 100 минг доллар ажратади. Ушбу маблағ сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш учун Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беришга йўналтирилади.

Сурхондарёда Captiva тракторни парчаларга бўлиб ташлади — бир ўсмир ҳалок бўлди
8 май 2020, 15:47

Сурхондарёда Captiva тракторни парчаларга бўлиб ташлади — бир ўсмир ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятида 73 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Captiva трактор билан тўқнашди. Тракторда ўтирган (йўловчи) 13 ёшли ўсмир жароҳат олиб, кейинроқ шифохонада вафот этди.

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
8 май 2020, 15:07

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Акмал Мирзаев Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари бир-бирларини табрикладилар
7 май 2020, 20:58

Ўзбекистон ва Россия президентлари бир-бирларини табрикладилар

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатда яқинлашиб келаётган байрам — фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табриклаб, икки мамлакат фахрийлари ва халқларига соғлик-омонлик тиладилар.

Трамп унинг ҳарбий ваколатларини чеклайдиган Конгресс қарорига вето қўйди
7 май 2020, 16:43

Трамп унинг ҳарбий ваколатларини чеклайдиган Конгресс қарорига вето қўйди

Дональд Трамп унинг Эронга қарши ҳарбий ваколатларини чеклайдиган АҚШ Конгресси резолюциясига вето қўйди. Мазкур резолюция «қонунларни нотўғри талқин қилишга асосланган, ҳақоратли ва АҚШ ўзининг иттифоқчилари ва шерикларини ҳимоя қилиш ваколатларига катта зарар етказган бўлар эди», деди Оқ уй раҳбари.

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сирдарёга ташриф буюрди
7 май 2020, 10:50

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сирдарёга ташриф буюрди

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация фавқулодда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Уларни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов ва вилоят хокими Ғ.Мирзаевлар кутиб олишди. Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.

Қозоғистонга қутқарувчилар ва махсус техника жўнатилди
6 май 2020, 18:32 1

Қозоғистонга қутқарувчилар ва махсус техника жўнатилди

Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун Қозоғистонга 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар жўнатди.

Сенаторлар ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини кўриб чиқади
6 май 2020, 15:26

Сенаторлар ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини кўриб чиқади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Унда 20 та масала, шу жумладан 10 та қонун кўриб чиқилади. ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Президент: «Техноген офат қозоқ биродарларимизга ҳам зиён етказганидан хижолатдамиз»
5 май 2020, 20:28

Президент: «Техноген офат қозоқ биродарларимизга ҳам зиён етказганидан хижолатдамиз»

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғони бузилиши қўшни қозоқ халқига ҳам зиён етказганига муносабат билдирди. «Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев: «Сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди»
5 май 2020, 20:13

Шавкат Мирзиёев: «Сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди»

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва сув тошқинлари айбдорлари, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беришини маълум қилди.

Сенат: Андижонда бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланилган
5 май 2020, 18:25

Сенат: Андижонда бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланилган

Андижон вилоятида маҳаллий бюджетга қўшимча манбалар ҳисобидан қарийб 112,4 млрд сўмлик манбасиз ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилгани аниқланди. Тўпланган материаллар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.

Қозоғистон ТИВ: Сув тошқини юзасидан Ўзбекистонга нота юборилмайди
5 май 2020, 17:39

Қозоғистон ТИВ: Сув тошқини юзасидан Ўзбекистонга нота юборилмайди

Қозоғистон Ташқи ишлари вазирлиги Сардоба сув омбори тўғони бузилиши натижасида мамлакатнинг бир қисм ҳудудини сув босиши муносабати билан Ўзбекистонга норозилик нотасини юбориш масаласи кўзда тутилмаётганини маълум қилди.

Андижонда 3750 та тадбиркорлик субъектига фаолиятини тиклашга рухсат берилди
4 май 2020, 18:31

Андижонда 3750 та тадбиркорлик субъектига фаолиятини тиклашга рухсат берилди

Андижон вилоятида 3750 та тадбиркорлик субъекти, жумладан меҳмонхоналар, такси йўналишлиари, сартарошхона ва гўзаллик салонларига фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Бунда карантин тадбирларига қатъий риоя қилиниши шарт.

Ўзбекистонда электр энергия билан таъминлаш стратегияси қабул қилинди
4 май 2020, 11:26

Ўзбекистонда электр энергия билан таъминлаш стратегияси қабул қилинди

Ҳукумат томонидан 2030 йилгача мамлакатни электр энергия билан таъминлаш стратегияси қабул қилинди. Унга кўра, 2030 йилгача электр энергия ишлаб чиқаришни 5900 МВт дан 29200 МВт гача кўпайтириш, табиий газ сарфини қисқартириш ҳамда электр энергияни узатишда йўқотишларни сезиларли даражада камайтириш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг