Regulation.gov.uz порталига давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилади. Бу ҳақда огоҳлантириш 20 апрелдан жойлаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар берди.
Ўзбекистонда бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиш муддати автомат равишда 1 июнгача узайтирилди. Муддати ўтиб кетгани учун ҳужжат эгаларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Жомбой туманларида янги ҳокимлар тайинланди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари «хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, эҳтиёжмандларни моддий қўллаб-қувватлаш ва фуқаролар йиғинларини моддий-техник жиҳозлаш каби мақсадларда сарфланади.
Cotton Campaign Ўзбекистон пахтасига бойкот ҳозирча бекор қилинмаслигини билдирди. Коалиция мамлакатда ҳали мажбурий меҳнатга барҳам берилмагани ҳамда ишчиларни ҳимоя қилишда қўшимча кафолатларга эҳтиёж сезилаётганини қайд этиб ўтди.
Президент фармони билан, Жамоатчилик палатаси ташкил этилади. 50 нафар аъзодан иборат Жамоатчилик палатасининг раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign коалициясини ўзбек пахтасидан бойкотни олиб ташлашга чақирди. Вазир ўз мурожаатида ўзбек матоларидан тайёрланган ниқоблар, жарроҳлик халатлар ва бошқа турдаги шахсий ҳимоя воситалари глобал танқисликни ҳал қилишда ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Николай Дорошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. У олдин Қирғизистонда элчи бўлиб ишлаган.
Пенсия жамғармасига раҳбарлик қилган Бахром Ашрафханов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланди.
Чориев Жасурбек Эргашевич Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Венгрияга коронавирус билан курашиш учун 500 мингта тиббий ниқоб жўнатди.
Миллий гвардия қўмондонига ўринбосарлар тайинланди. ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари бўлди.
Тожикистонда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ҳамда рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунича узайтирилади.
Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Туманнинг бутун ҳудуди учун «Ҳазорасп» ЭИЗ имтиёз ва преференциялари амал қилади.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида коронавирус пандемияси оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.
Ғузор туман прокурори Бекзод Суюнов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Видеоанжуман тарзида ўтказиладиган тадбирда коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг