Сиёсат

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобус ҳаракатларига рухсат берилади
5 июн 2020, 19:43

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобус ҳаракатларига рухсат берилади

8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

«Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилади
5 июн 2020, 17:10

«Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилади

Халқ таълими тизимида масофавий таълимни ривожлантириш мақсадида «Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилиши режалаштирирлмоқда. Тегишли қарор лойиҳасига кўра, 1 августдан телевизион видеодарсларни тасвирга олиш йўлга қўйилиши кутилмоқда ва 1 сентябргача ягона марказлашган maktab.uz платформаси яратилади.

«Раматов диагноз қўяди, даволашга Арипов» — президент
5 июн 2020, 15:17

«Раматов диагноз қўяди, даволашга Арипов» — президент

Шавкат Мирзиёев бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовга чегарадош ҳудудларга бориб у ердаги муаммоларни ўрганишга топшириқ берди. Алоҳида урғу чегарадош ҳудудлардаги камбағалликни камайтириш ва аҳоли яшаш даражасини ривожлантиришга қаратилади.

Канада Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун $185 минг ажратади
5 июн 2020, 13:12

Канада Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун $185 минг ажратади

Канада ҳукумати Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 185 минг АҚШ доллари ажратади.

Пиёдалар ва велосипедлар устувор ўринда бўлади
5 июн 2020, 10:20

Пиёдалар ва велосипедлар устувор ўринда бўлади

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг «Каlyon» компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси билан танишди. Концепцияда устуворлик пиёдалар, велосипедлар ва жамоат транспорти ҳаракатига берилган.

Президент Фарғонага жўнаб кетди
5 июн 2020, 10:02

Президент Фарғонага жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона аҳолисининг ҳаёти ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Хорижий авиакомпаниялар ДХХга йўловчилар тўғрисида маълумот тақдим этади
4 июн 2020, 17:55

Хорижий авиакомпаниялар ДХХга йўловчилар тўғрисида маълумот тақдим этади

1 июлдан хорижий авиакомпаниялар ўз йўловчилари тўғрисидаги маълумотларни ДХХнинг чегара қўшинларига мажбурий равишда тақдим этади. Маълумотлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандарт форматида берилиши белгиланган.

Ёш олимлар Тошкентда уй ололмаётгани туфайли Сенат ҳокимиятга сўров юборди
4 июн 2020, 13:53

Ёш олимлар Тошкентда уй ололмаётгани туфайли Сенат ҳокимиятга сўров юборди

40 нафардан ортиқ Фанлар Академиясининг ёш олимлари кўп қаватли уйлар учун биринчи тўловни 2019 йил ноябрда тўлаб беришган. Сергели туманидан ажратилиши керак бўлган уйлар юзасидан, Сенат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборди.

«Туркия ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз» — президент
4 июн 2020, 13:46

«Туркия ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хорижлик сайёҳларни қабул қилишни Туркия билан бир вақтда бошлашини маълум қилди. «Қаерда бизни қабул қилишга тайёр бўлса, биз ҳам тайёр бўламиз. Биз дарров самолётларимизни учирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади
4 июн 2020, 13:10

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади

Сўх туманидаги барча муаммоларни бартараф этиш учун 1 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу масала бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Cўхлик ёшларнинг олий ўқув юртларига қабул қилиниши учун 500 та квота ажратилади, улар олий ўқув юртларига имтиҳонларни ўз она тиллари — тожик тилида топширишлари мумкин бўлади.

Сўх тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди
4 июн 2020, 11:55

Сўх тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди

Сўх тумани ички ишлар бӯлимига Раҳимбердиев Қосимжон раҳбар этиб тайинланди. ИИБнинг олдинги раҳбари Сўх туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Шавкат Мирзиёев — «Иш жойини кўпайтириб, камбағалликни қисқартириш — бошқа мақсадим йўқ»
4 июн 2020, 09:57

Шавкат Мирзиёев — «Иш жойини кўпайтириб, камбағалликни қисқартириш — бошқа мақсадим йўқ»

«Иш услубимиз шундай бўлиши керак: 50 фоиз карантин, 50 фоиз иқтисодиёт» — президент пандемия шароитида камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларга эътибор бериш кераклигини таъкидлади. Иқтисодий комплекс аъзоларига Хитой тажрибасини ўрганиш тавсия этилди.

Сўх туманига янги ҳоким тайинланди
3 июн 2020, 16:14

Сўх туманига янги ҳоким тайинланди

Фарғона вилояти Сўх туманига Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳоким этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш талаби қўйилади
3 июн 2020, 16:00

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш талаби қўйилади

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиш талаб этилишини кўзда тутган ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, фуқароликни олиш учун талабгорлар ўзбек тилини билиш даражасини аниқловчи имтиҳондан муваффакқиятли ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлишлари шарт бўлади.

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилади
3 июн 2020, 11:06

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилади

Президент фармонига биноан, давлат органларида халқаро рейтинглар билан ишлаш масаласини мувофиқлаштириш мақсадида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилади ва у Парламент назорати остида бўлади. Шунингдек, 1 октябрга қадар «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ишга туширилади.

Ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига етиб келишди
2 июн 2020, 17:31

Ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига етиб келишди

Президент топшириғи билан бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига вертолёт орқали етиб келишди. Улар тумандаги муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқади.

Сўх-Риштон йўли ЕОИИ талаблари сабабли ёпилган — бош вазир
2 июн 2020, 13:32

Сўх-Риштон йўли ЕОИИ талаблари сабабли ёпилган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўли 2019 йил августида очилганидан икки кун ўтиб Қирғизистон аъзо бўлган ЕОИИ талаби билан ёпилганини маълум қилди. Қирғиз делегацияси билан учрашувда йўлни қисқа муддатларда очиш масаласи яна кўтарилди.

ИИВ ППХ Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
1 июн 2020, 21:59

ИИВ ППХ Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

ИИВ ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига Азизхон Умархонов бошлиқ этиб тайинланди. Бунга қадар у Тошкент ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали сўзлашдилар
1 июн 2020, 19:24

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали сўзлашдилар

Ўзбекистон ва Қирзиғистон президентлари телефон орқали мулоқотда «Чашма» чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар.

МТРКнинг собиқ раиси Қирғизистонга элчи этиб тайинланди
1 июн 2020, 16:12

МТРКнинг собиқ раиси Қирғизистонга элчи этиб тайинланди

МТРКнинг собиқ раиси ва АКТ вазири бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов мамлакатнинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У Бишкек шаҳрига етиб борди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг