Сўх тумани ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди. Бу хақда Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

3 июнь куни Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Сўх туманида туғилган Раҳимбердиев Қосимжон туман ички ишлар бӯлими бошлиғи этиб тайинланди.

Туман ИИБнинг олдинги раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх ҳокими этиб тайинланган эди.