Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига президентнинг ташриф буюриши ва вилоятдаги бунёдкорлик ишларининг кўздан кечирилиши кутилмоқда.

Олдинроқ, ҳукумат вакиллари Сўх туманидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун вилоятга ташриф буюришган эди.