2 июнь куни Сўх туманига вертолёт орқали ҳукумат аъзолари ва бир гуруҳ вазирлар етиб келишди, дея хабар берди Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимлиги.

Ташриф буюрганлар тумандаги муаммоларни ўрганиб, дастур тайёрлаш ва бу орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланади.

Аввалроқ, 1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сўх тумани аҳолиси билан учрашувда бу ҳақда маълум қилган эди.