Полковник Умархонов Азизхон Шарипхонович Ўзбекистон ИИВ Патруль — пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тайинловга қадар (2018 йил баҳоридан буён) Азизхон Умархонов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

У 2019 йил ноябридан буён ишлаб келган ва апрелда Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев ўрнида иш бошлади.

Полковник Аликариев Муродилла Сайдуллаевич эса пойтхт ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар (2019 йил мартидан) Муродилла Аликариев Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.