Ўзбекистон бош вазири Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқини олди. Ўзбекистон президенти кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифати «замондан орқада» эканини таъкидлади.
Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вазирликнинг Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди», — деди у.
Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Анхелес Морена Бау билан учрашди. У ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ўтган йиғилишда Сурхондарёда амалга оширилаётган йирик саноат лойиҳалари ҳақида гапирди. Бойсундаги газ-кимё мажмуасининг ишга туширилиши ва геология-қидирув ишларининг кенгайиши Ўзбекистоннинг 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришишига олиб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеянинг навбатдаги ялпи мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига борди. У қирғизистонлик депутатларни Жогорку Кенеш ташкил этилганининг 85 йиллиги билан қутлади. Шунингдек, Нарбаева Қозоғистон ва Беларус парламенти раислари билан учрашди.
Президент Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда Туркиянинг Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппарати билан танишиб, унинг парвозини кузатди. Уларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди.
Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди. Шунингдек, давлат раҳбари Тўпаланг дарёсида «Зарчоб-3» кичик гидроэлектр станцияси қурилишига старт берди.
Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.
Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.
Истанбулда Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдоған раислигида «Фаластин учун ягона юрак» саммити ўтказилади. Унда қатор давлатлар етакчиларининг рафиқалари, шу жумладан Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин. Улар касалхонадан ерости бошқарув пости учун қалқон сифатида фойдаланилаётганини айтмоқда. ҲАМАС буни рад этди.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов Лондонга етиб келди. У 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган.
Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.
Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг