Сиёсат

Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади
12 март 2021, 16:18

Яқин кунларда Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ўтиш пунктлари очилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиевнинг хабар беришича, вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилади. Аввалига, чегара пост хизмати пиёдалар учун, уч ой ичида эса — автомобиллар учун очилади.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди
12 март 2021, 15:17

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Якунда Қирғизистон халқига тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.

«Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти» — Танзила Нарбаева
12 март 2021, 13:47 1

«Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти» — Танзила Нарбаева

Давлат раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида маҳалларга бориб, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаган эди. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Танзила Нарбаева айни шу масалага эътибор қаратиб, депутат ва сенаторларни танқид қилди. «Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти», — деди у.

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев
12 март 2021, 01:58

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев
11 март 2021, 23:29

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш белгиланмоқда, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев. «Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди
11 март 2021, 18:58

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди

Тор доирада бўлиб ўтган учрашувда Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, ҳар икки давлат етакчилари навбатдаги шу каби форматдаги учрашувни 2021 йилда ўтказиш истагини билдиришди.

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони
11 март 2021, 18:38 28

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони

Шавкат Мирзиёев 3 март куни ўтказган видеоселекторда «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», дея таъкидлаган эди. Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳуқуқий асоси сифатида президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон аҳолисига уй олиш ва ўз мустақил қуриши учун 20 йиллик кам фоизли ипотека кредитлари ҳамда уларга субсидиялар ажратилади. Батафсил.

Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди
11 март 2021, 17:51

Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирадаги музокараларни ўтказишга йўл олишди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади
11 март 2021, 15:43

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди
11 март 2021, 14:40

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди

Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган. Шундан сўнг, олий марталабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйган. Унинг навбатдаги манзили — Кўксарой қароргоҳи. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Қирғизистон алоқаларини ҳар томонлама янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель видеоанжуманда учрашади
10 март 2021, 18:59

Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель видеоанжуманда учрашади

Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

ОТМ тарбия маскани эмас. Талаба фақат билим олиш учун келиши лозим — Алишер Қодиров
10 март 2021, 15:56 1

ОТМ тарбия маскани эмас. Талаба фақат билим олиш учун келиши лозим — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ОТМларда тарбия масаласи жарёндан узилиши кераклигини таъкидламоқда. «Олий таълим тарбия маскани эмас. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим», — деди у.

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
10 март 2021, 11:42

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Назаров Азимжон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Қорақалпоғистонда 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади
9 март 2021, 23:35

Қорақалпоғистонда 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади

Қорақалпоғистонда қиймати 887 млн доллардан ортиқ бўлган 711 та лойиҳа амалга оширилади. Президент ушбу лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Улар қаторидан Мўйноқдаги керамика ва қамишдан плита ишлаб чиқариш корхонаси, Тўрткўлдаги ойна заводи ҳамда қизилмия илдизини чуқур қайта ишлаш каби лойиҳалар ўрин олган.

Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади — вазирлар ташкилий масалаларни муҳокама қилди
9 март 2021, 19:04

Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келади — вазирлар ташкилий масалаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Унда Туркия президенти шу йили, ўзига маъқул санада Ўзбекистонга келиши айтилди. Туркия томони имтиёзли савдо ва эркин савдо битимларини тезроқ имзолаш ниятида эканлигини билдирди. Бундан ташқари, Мевлут Чавушўғлу Абдулазиз Камиловга Туркия собиқ президенти, марҳум Сулаймон Демирел мактубининг нусхасини топширди (фото).

Қирғизистон президенти 11 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради
9 март 2021, 15:23

Қирғизистон президенти 11 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Кун тартибидан — конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
9 март 2021, 13:09

Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ва вазирликлар ўртасида 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж
8 март 2021, 20:58

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж

Президентга ўзбек тилида миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон мадҳиясини айтиб берган Хитой элчиси, фарзандлари меҳнати учун мукофот олган она, сабрсиз Гулсанем, 3 ойлик чақалоғи билан президентдан дуо олгани келган аёл, «Шуҳрат» олган Юлдуз Ражабова ва Азиза Қурбонова. 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж (фото, видео).

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида
6 март 2021, 21:28

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида шароитни яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактаблар бириктирилиши мумкин. ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 13:27 1

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг